Мирзиёев “Global textile infinity” кластери тўқимачилик корхонаси билан танишди
15:26 02.02.2023 (янгиланди: 15:29 02.02.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Куштепинский район Ферганской области, где ознакомился с текстильным предприятием кластера “Global textile infinity”.
Oбуна бўлиш
Президент 2022 йил май ойида вилоятга ташрифи чоғида “Global textile infinity” кластерининг ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишган эди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қўштепа туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев “Global textile infinity” кластерининг тўқимачилик корхонаси билан танишди ҳамда водий вилоятларида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари 2022 йил май ойида вилоятга ташрифи чоғида “Global textile infinity” кластерининг ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишган эди. Ўшандаги кўрсатмалар асосида лойиҳа жадаллаштирилиб, декабрда ишга туширилди.
Бу галги ташрифда Қўштепа туманидаги мазкур тўқимачилик корхонаси кўздан кечирилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по мерам развития хлопково-текстильной промышленности в областях Ферганской долины.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам развития хлопково-текстильной промышленности в областях Ферганской долины.
Бу ерда пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни йўлга қўйилган. Корхона йилига 18 миллион метр аралаш мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.
Президент тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, таниқли брендлар билан ҳамкорлик ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по мерам развития хлопково-текстильной промышленности в областях Ферганской долины.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам развития хлопково-текстильной промышленности в областях Ферганской долины.
Бу ерда ўқув ва касаначилик маркази ҳам очилган. Унда корхона учун зарур 4 та йўналишда мутахассислар тайёрланмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Куштепинский район Ферганской области, где ознакомился с текстильным предприятием кластера “Global textile infinity”.
Шавкат Мирзиёев посетил Куштепинский район Ферганской области, где ознакомился с текстильным предприятием кластера “Global textile infinity”.
Ушбу кластер мажмуасида водий вилоятларида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ўтган олти йилда бу вилоятларда 35 та кластер ташкил этилиб, 670 миллион долларлик 150 дан ортиқ йирик лойиҳа ишга туширилган.
Маълумки, шу йил 26 январда пахтачилик кластерлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга оид президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, кластерлар пахта етиштиришга ўғит, уруғ, ёқилғи учун имтиёзли кредитларни исталган вақтда олиш имконига эга бўлди. Уларга ғўза навларини мустақил жойлаштириш, четдан ҳосилдор навларни селекция учун олиб келишга рухсат берилди.
Шунингдек, лазерли текислагичларни сотиб олишда улар қийматининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилади. Ишлаб чиқаришни илм билан боғлаш мақсадида ҳар бир кластерга пахтачилик илмий ташкилотлари ва агрохизмат марказлари бириктирилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по мерам развития хлопково-текстильной промышленности в областях Ферганской долины.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам развития хлопково-текстильной промышленности в областях Ферганской долины.
Йиғилишда мазкур чора-тадбирларнинг амалий жиҳатларига тўхталиб ўтилди.