Марказий банкнинг IT лойиҳаси Россиянинг “Йил лойиҳаси” танлови ғолибига айланди

Oбуна бўлиш
Москвада ўтказилган “Йил лойиҳаси” танловига Россия ва МДҲ давлатларидан 434 та лойиҳа тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банкининг IT лойиҳаси Россиянинг “Йил лойиҳаси” танлови ғолибига айланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Москвада ҳар йили ўтказиладиган “Йил лойиҳаси” танлови IT-директорлар ва топ-менежерлар учун асосий мулоқот майдонига айланди. Бу йилги танловда иштирок этиш учун Россия ва МДҲ давлатларидан 434 та лойиҳа тақдим этилди.
Танлов иштирокчиларининг лойиҳалари Global CIO профессионал ҳамжамияти аъзолари томонидан тўғридан-тўғри онлайн овоз бериш йўли билан 5 та номинация бўйича баҳоланди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Марказий банки томонидан тақдим этилган “ИС Биометрик идентификация (MyID)” лойиҳаси “Энг яхши биометрик идентификация лойиҳаси” номинациясида ғолиб бўлди.
© Марказий банк
“Йил лойиҳаси” танлови  - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© Марказий банк
“Йил лойиҳаси” танлови  - Sputnik Ўзбекистон
2/2
Янгиликлар лентаси
0