https://sputniknews.uz/20230201/ukraina-oz-yadroviy-mavqeini-muhokama-qilmoqchi--mamlakat-elchisi-31889325.html
Украина ўз ядровий мавқеини муҳокама қилмоқчи – мамлакат элчиси
Украина ўз ядровий мавқеини муҳокама қилмоқчи – мамлакат элчиси
Sputnik Ўзбекистон
Украинанинг ядровий бўлмаган мақомини қайта кўриб чиқиш баёнотлари Россияда ташвиш уйғотмоқда. 01.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-01T15:21+0500
2023-02-01T15:21+0500
2023-04-05T18:43+0500
дунёда
украина
ақш
ядро қуроли
тинчлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29227834_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_21f9e7f82f40f774ac3d3f2a005871bf.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев Киев ядровий мавқеи борасида муҳокамалар бошлаш ниятидаги эканини айтди. Бироқ, бу қандай кўринишда бўлиши ҳақида у “тайёр таклифи” йўқлигини ҳам маълум қилган.Эслатиб ўтамиз, 1994 йилда Украина Будапешт меморандумини имзолаган ва бошқа имзолаган давлатларнинг уни хавфсиз сақлаш ваъдаси эвазига дунёдаги учинчи йирик ядровий қурол захирасидан воз кечган. 2022 йилнинг кузида БМТ Бош Ассамблеяси биринчи қўмитаси йиғилишида Россия делегацияси раҳбари ўринбосари (қуролсизланиш ва халқаро хавфсизлик масалалари билан шуғулланади) Константин Воронцов Россия Киевга ядро қуроллари билан таҳдид қилмагани ва таҳдид қилмаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украинанинг ядровий бўлмаган мақомини қайта кўриб чиқиш баёнотлари ташвиш уйғотмоқда. Бу баёнот Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага (ЯҚТШ) зид равишда ядровий қуролга эга бўлишини ангалатади. Шунингдек, Воронцов Киев узоқ йиллар “Будапешт келишув”и, “Будапешт меморандуми”га амал қилмай келганини айтди. Унинг таъкидлашича, АҚШ ўз шериклари билан Украина ишларига сурбетларча аралашиб, унинг суверенитетига бепарволик қилмоқда.2022 йил июнь ойида Польша ТИВ ва мудофаа вазирлиги собиқ раҳбари, Европарламент депутати Радослав Сикорский Ғарб Украинага ядровий қурол етказиб бериш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаган эди.Кейинчалик, август ойида ЯҚТШни кўриб чиқиш конференциясида Россия делегациясининг вакили Александр Трофимов Киевнинг ядровий қуролга эга бўлиши Украинанинг ЯҚТШ бўйича мажбуриятларини бузишини айтди. Шу билан бирга, ушбу конференцияда Россия делегацияси раҳбари ўринбосари Андрей Белоусов Россияни Будапешт меморандумини бузганликда айблаш асоссиз эканини, унинг “ҳуқуқий пойдевори” 2014 йилдан анча олдин бузилганини маълум қилди.СССР парчалангандан сўнг Киевга катта ядровий арсенал қолдирилган. Бироқ, 1994 йили Украина, Россия, АҚШ ва Британия Будапешт меморандумини имзолади. Украинанинг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага қўшилиши хавфсизлик кафолатлари бўйича халқаро шартнома сифатида хизмат қилган. Келишувга мувофиқ, Украина ҳудудидаги ядро арсенали йўқ қилинди ва ядровий державалар Киев хавфсизлигини кафолатлашга ваъда берди.2022 йил февралида Владимир Зеленский Мюнхен конференциясида меморандум иштирокчилари билан музокара ташкиллаштиришини айтган эди. Унда у агар музокаралар ташкиллаштирилмаса ва натижаларига кўра, Киев учун хавфсизлик кафолатлари бўлмаса, “Украина Будапешт меморандуми ишламаётганига ишонишга тўлиқ ҳақли бўлади ва 1994 йилдаги барча пакетли қарорлар шубҳа остига олинади”, дея айтган эди.* Россияда хорижий агент вазифасини бажарувчи
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29227834_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_d4217d4fd3b16ef5946dae2ee6416ebe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ақш, ядро қуроли, тинчлик, россия
дунёда, украина, ақш, ядро қуроли, тинчлик, россия
Украина ўз ядровий мавқеини муҳокама қилмоқчи – мамлакат элчиси
15:21 01.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Украинанинг ядровий бўлмаган мақомини қайта кўриб чиқиш баёнотлари Россияда ташвиш уйғотмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев Киев ядровий мавқеи борасида муҳокамалар бошлаш ниятидаги эканини айтди. Бироқ, бу қандай кўринишда бўлиши ҳақида у “тайёр таклифи” йўқлигини ҳам маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 1994 йилда Украина Будапешт меморандумини имзолаган ва бошқа имзолаган давлатларнинг уни хавфсиз сақлаш ваъдаси эвазига дунёдаги учинчи йирик ядровий қурол захирасидан воз кечган.
2022 йилнинг кузида БМТ Бош Ассамблеяси биринчи қўмитаси йиғилишида Россия делегацияси раҳбари ўринбосари (қуролсизланиш ва халқаро хавфсизлик масалалари билан шуғулланади) Константин Воронцов Россия Киевга ядро қуроллари билан таҳдид қилмагани ва таҳдид қилмаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украинанинг ядровий бўлмаган мақомини қайта кўриб чиқиш баёнотлари ташвиш уйғотмоқда. Бу баёнот Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага (ЯҚТШ) зид равишда ядровий қуролга эга бўлишини ангалатади. Шунингдек, Воронцов Киев узоқ йиллар “Будапешт келишув”и, “Будапешт меморандуми”га амал қилмай келганини айтди. Унинг таъкидлашича, АҚШ ўз шериклари билан Украина ишларига сурбетларча аралашиб, унинг суверенитетига бепарволик қилмоқда.
“Биз “Будапешт меморандуми”га кўра хавфсизлик борасида АҚШ ва Бирлашган Қиролликдан бошқа ядровий державалардан тўлиқ қўллов олмадик. Бу фақатгина ядро қуроли дунёни тажовузкор ҳужумдан қутқара олишини англаган мамлакатлар учун ёмон сигнал эди. Мана нима учун биз мунозара бошламоқчимиз”, - дейди дипломат "Deutsche Welle"* нашрига берган интервьюсида.
2022 йил июнь ойида Польша ТИВ ва мудофаа вазирлиги собиқ раҳбари, Европарламент депутати Радослав Сикорский Ғарб Украинага ядровий қурол етказиб бериш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаган эди.
Кейинчалик, август ойида ЯҚТШни кўриб чиқиш конференциясида Россия делегациясининг вакили Александр Трофимов Киевнинг ядровий қуролга эга бўлиши Украинанинг ЯҚТШ бўйича мажбуриятларини бузишини айтди. Шу билан бирга, ушбу конференцияда Россия делегацияси раҳбари ўринбосари Андрей Белоусов Россияни Будапешт меморандумини бузганликда айблаш асоссиз эканини, унинг “ҳуқуқий пойдевори” 2014 йилдан анча олдин бузилганини маълум қилди.
СССР парчалангандан сўнг Киевга катта ядровий арсенал қолдирилган. Бироқ, 1994 йили Украина, Россия, АҚШ ва Британия Будапешт меморандумини имзолади. Украинанинг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага қўшилиши хавфсизлик кафолатлари бўйича халқаро шартнома сифатида хизмат қилган. Келишувга мувофиқ, Украина ҳудудидаги ядро арсенали йўқ қилинди ва ядровий державалар Киев хавфсизлигини кафолатлашга ваъда берди.
2022 йил февралида Владимир Зеленский Мюнхен конференциясида меморандум иштирокчилари билан музокара ташкиллаштиришини айтган эди. Унда у агар музокаралар ташкиллаштирилмаса ва натижаларига кўра, Киев учун хавфсизлик кафолатлари бўлмаса, “Украина Будапешт меморандуми ишламаётганига ишонишга тўлиқ ҳақли бўлади ва 1994 йилдаги барча пакетли қарорлар шубҳа остига олинади”, дея айтган эди.
* Россияда хорижий агент вазифасини бажарувчи