Украина “Дружба” нефть қувурига зарба беришга уринди – “Транснефть”

© Sputnik / Егор ЕремовНефтеперерабатывающий завод и нефтепровод "Дружба", архивное фото
Нефтеперерабатывающий завод и нефтепровод Дружба, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Oбуна бўлиш
Новозибково нефтни ўтказиш станциясидан юкламалар ортиб кетган пайтда бир марта фойдаланилади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Россиянинг Брянск вилоятидаги “Дружба” нефть қувури Новозибково нефтни ўтказиш станцияси ўққа тутилди. Бу ҳақда “Транснефть” президенти маслаҳатчиси, матбуот котиби Игорь Дёмин РИА Новостига маълум қилди.
“Станция ҳудудига снаряд тушиши натижасида жабрланганлар йўқ, шикастланган жойлар таъмирловчи бригада кучлари билан бартараф этилмоқда. “Дружба” нефть қувури одатдагидек ишлаяпти”, - деган Дёмин.
Унинг аниқлик киритишича, ҳодиса 31 январь куни кечқурун рўй берган.
Новозибково нефтни ўтказиш станциясидан юкламалар ортиб кетган пайтда бир марта фойдаланилади. Уни охирги марта ўтган йили бир неча соатга ишга туширишган.
Брянск вилоятининг фавқулодда хизматлари РИА Новостига Украинадан учирилган снаряд Мамай посёлкаси яқинидаги далаша келиб тушганини тасдиқлаган.
“Дружба” нефть қувури Самара вилоятидан бошланиб, Брянскдан ўтади ва кейин икки қисмга бўлинади: шимолий қисми Беларусь, Польша ва Германия ҳудудидан ўтади, жанубий қисми эса Украина, Чехия, Словакия ва Венгриядан ўтади.
Янгиликлар лентаси
0