Тошкентда янги автобус қатнови йўлга қўйилди – у қайси манзиллар бўйлаб ҳаракатланади?
09:53 01.02.2023 (янгиланди: 11:00 01.02.2023)
© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Бугундан бошлаб 152-сонли “Чорсу савдо маркази АШБ – Молия академик лицейи” янги боғловчи автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тошкентда Чорсу савдо маркази билан Молия академик лицейини боғловчи янги автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Бугундан бошлаб 152-сонли “Чорсу савдо маркази АШБ – Молия академик лицейи” янги боғловчи автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. "Isuzu" русумли автобуслар соат 5:30 дан 22:30 гача ҳаракатланади.
© ТошшаҳартрансхизматЯнги автобус қатнови
Янги автобус қатнови
© Тошшаҳартрансхизмат
Автобуслар қуйидаги манзиллар бўйлаб ҳаракатланади:
“Чорсу савдо маркази АШБ”дан - А.Навоий, Абай, Зулфияхоним, Лабзак, КҲАЙ, Зиёлилар, Дўрмон йўли, Боғишамол, Гулшан, Зарбулоқ кўчалари орқали “Молия академик лицейи”га қадар;
“Молия академик лицейи”дан - Зарбулоқ, Озодлик, Наманган, ТҲАЙ, Боғишамол, Дўрмон йўли, Зиёлилар, КҲАЙ, Лабзак, Зулфияхоним, Абай, А.Навоий, Самарқанд Дарвоза, А.Навоий кўчалари орқали.
Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони автобуслар асосида иш кунларига 5 та, шанба кунларига 4 та ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.