Тошкент ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Oбуна бўлиш
Юсупов бунга қадар Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчисининг биринчи ўринбосари бўлган.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Рустам Юсуповга Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Тегишли фармойишни пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 31 январь куни имзолади.
Юсупов бунга қадар пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчисининг биринчи ўринбосари бўлган.
У 1986 йил 12 ноябрда Наманган вилояти Чортоқ туманида таваллуд топган. Тошкент давлат аграр университети (2008) ва Ўзбекистон президенти қошидаги давлат бошқарув академиясини (2020) тамомлаган. 2007 йилдан 2020 йилгача Юнусобод тумани Ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритган.
2021 йилнинг ноябридан буён Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Анвар Умаров 27 январь куни ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0