Раъно Шодиева Ҳиндистонда “Энг яхши аёл образи” мукофотини олди – видео

© Кинематография агентлигиРаъно Шодиева
Раъно Шодиева  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Oбуна бўлиш
Мумбай шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг бадиий ва телевизион фильмлари фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик актриса Раъно Шодиева Ҳиндистонда ўтказилган фестивалда “Энг яхши аёл образи” мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг бадиий ва телевизион фильмлари фестивали (NFDC)нинг “Энг яхши аёл образи” номинацияси билан тақдирланди.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Аёл қисмати” фильми реал воқеликларга асосланган.
Кинокартинада “Меҳр” операцияси доирасида Суриядан олиб чиқилган аёллардан бирининг аянчли тақдири Сожида тимсолида жуда таъсирли тарзда ёритилган.

“Буни кичкина меҳнат дея олмайман. Бу бутун гуруҳимиз ва Ўзбекистоннинг ютуғи. Чунки 8 та совриндан 1 тасини бирини биз олиб кетмоқдамиз”, - дейди актриса.

“Аёл қисмати” фильмининг сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов ҳамда Сардор Ҳамроев, постановкачи режиссёр Дилмурод Масаидов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, продюсер Маҳмуд Эркабоев, либослар бўйича рассом Севара Зуннунова, картина директори Азизбек Азатбаев.
Янгиликлар лентаси
0