Президент Андижонга ташрифини Бўстон туманидан бошлади
© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Oбуна бўлиш
Президент “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилган тўқимачилик корхонасига борди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Туманда яқинда “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўқимачилик корхонаси ишга туширилган эди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Визит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Умумий қиймати 113 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа доирасида бино барпо этилиб, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Мингга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Визит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Корхонанинг “Elegance SM” бренди остидаги сифатли, бежирим маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган. Йиллик экспорт ҳажми 4 миллион доллар бўлиши мўлжалланган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Визит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
“Бу корхонага замин яратаётганимизда бугунгидай бўлиб кетишига кўпчилик ишонмаганди. Бўстон иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туманлардан эди. Мана шундай корхоналар очилиб, одамларимиз даромад топаётгани қувонарли. Буни давом эттириб, иш ўринларини кўпайтиришимиз керак”, - деди Мирзиёев.
Шу ернинг ўзида касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Унда ҳудуддаги ишсиз фуқаролар ҳунар ўрганиб, ўз йўлини топмоқда. Жумладан, яқинда 200 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касбга ўқитилиб, ишга олинган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Визит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Президент улар билан суҳбатда аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғи эканини таъкидлади. Корхонага муваффақият, аёлларга оилавий фаровонлик тилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Визит Шавката Мирзиёева в Андижанскую область на текстильное предприятие "Сайёра фаввораси".
Эслатиб ўтамиз, бугун Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетганди.