Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди

© АО "Узбекистон темир йуллари"Узбекистан запустил новый контейнерный поезд в ЕС через Закавказье
Узбекистан запустил новый контейнерный поезд в ЕС через Закавказье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Oбуна бўлиш
Афғонистон темир йўл бошқармаси икки мамлакат ўртасидаги “ҳаракатлар режаси” бўйича келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаган.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 1 февралдан бошлаб вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.
Қайд этилишича, Афғонистон темир йўл бошқармаси икки мамлакат ўртасидаги “ҳаракатлар режаси” бўйича келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаган.
"Ўтган йилнинг 26-30 декабрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 1 февралига қадар Афғонистон ҳудудидаги техник ишларни босқичма-босқич Афғон темир йўллари ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича келишилган эди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, “Сўғдиёна транс” ШК ва афғон темир йўл бошқармаси ўртасида томонлар бажарадиган ишлар рўйхати ҳам тасдиқланган. Икки томон 27 январга қадар янги шартнома имзоланишига келишиб олган ҳамда тегишли баённома имзоланган.
Маълумот учун, Афғонистондаги Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўли 2010 йилда қурилган. 2011 йилдан бошлаб Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўлининг барча хизматлари “Сўғдиёна Транс” ШК томонидан амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0