https://sputniknews.uz/20230201/orol-dengizining-qurigan-tubida-saksovul-ekish-mavsumi-boshlandi-31884314.html
Орол денгизининг қуриган тубида саксовул экиш мавсуми бошланди
Орол денгизининг қуриган тубида саксовул экиш мавсуми бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 млн гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилган.
2023-02-01T13:57+0500
2023-02-01T13:57+0500
2023-02-01T13:57+0500
жамият
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/01/31884890_0:7:1280:727_1920x0_80_0_0_8bcca4c033a326b43f0bd041d82db172.png
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Орол денгизининг қуриган тубида 2023 йил – саксовул экиш мавсуми бошланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси хабар берди.Қайд этилишича, бу йил ҳам Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ишлар давом эттирилади. Айни шу мақсадда Орол денгизининг қуриган тубида саксовул экиш мавсуми бошланди.Унга кўра, 100 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари ҳисобланувчи “яшил қопламалар” барпо этиш режалаштирилган. Уларни барпо этиш учун жами 420 тонна саксовул, қандим, қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилади.100 гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилади.Зарур миқдордаги техника ва механизмлар, мутахассис ва ишчи ходимлар ўрмон мелиоратив тадбирларини амалга ошириш учун жалб этилади.Маълумот учун, ҳозирда Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 млн гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилган. Эътиборлиси, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Орол денгизининг қуришига оид экологик вазият жаҳон диққат марказида бўлиб келмоқда. БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси билан Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилинган.Ўтган йили Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Орол денгизини қутқариш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилган эди. Қозоғистон томони Минтақавий сув-энергетика консорциумини тузишни таклиф қилмоқда. Бу ирригация ва энергетика манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ресурслардан фойдаланиш имконини беради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/01/31884890_152:0:1129:733_1920x0_80_0_0_8160d514500ecc9cbc8576dcebdefbff.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
орол денгизи маълумот хабарлар янгиликлар саксовул сунгги
орол денгизи маълумот хабарлар янгиликлар саксовул сунгги
Орол денгизининг қуриган тубида саксовул экиш мавсуми бошланди
Ўзбекистон бу йил ҳам Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ишлар давом эттирилади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Орол денгизининг қуриган тубида 2023 йил – саксовул экиш мавсуми бошланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси
хабар берди. Қайд этилишича, бу йил ҳам Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ишлар давом эттирилади. Айни шу мақсадда Орол денгизининг қуриган тубида саксовул экиш мавсуми бошланди.
Унга кўра, 100 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари ҳисобланувчи “яшил қопламалар” барпо этиш режалаштирилган. Уларни барпо этиш учун жами 420 тонна саксовул, қандим, қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилади.
100 гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилади.
Зарур миқдордаги техника ва механизмлар, мутахассис ва ишчи ходимлар ўрмон мелиоратив тадбирларини амалга ошириш учун жалб этилади.
Маълумот учун, ҳозирда Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 млн гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилган. Эътиборлиси, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Орол денгизининг қуришига оид экологик вазият жаҳон диққат марказида бўлиб келмоқда. БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси билан Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилинган.
Ўтган йили Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Орол денгизини қутқариш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилган эди. Қозоғистон томони Минтақавий сув-энергетика консорциумини тузишни таклиф қилмоқда. Бу ирригация ва энергетика манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ресурслардан фойдаланиш
имконини беради.