https://sputniknews.uz/20230201/orol-dengizi-keltirib-chiqaradigan-kasalliklarni-davolash-boyicha-yangi-loyiha-ishga-tushirildi-31899819.html
Қорақалпоғистонда аллергия ва астма касалликларини даволаш йўлга қўйилади
Қорақалпоғистонда аллергия ва астма касалликларини даволаш йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда аллергик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда. 01.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-01T17:29+0500
2023-02-01T17:29+0500
2023-02-01T20:34+0500
жамият
орол денгизи
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
соғлиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/01/31900484_0:157:1281:877_1920x0_80_0_0_6ee670ec82b946374e63d72db4c71590.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Орол денгизидаги тузли чанг келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш бўйича янги лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Қорақалпоғистонда аллергик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда.Ҳозирда республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази янги лойиҳани рўёбга чиқаришга киришди. У Қорақалпоғистон аҳолиси ўртасида атопик синдромни эрта аниқлаш, ташхислаш усулларини татбиқ этиш ва жойларда “Аллергия ва астма” мактабларини ташкил этишга қаратилган.Қуйидаги касалликлар бўйича тиббий рўйхатда турувчи беморлар тўғрисида маълумотлар жамланмоқда:Қайд этилишича, лойиҳанинг якуний босқичида “Аллергия ва астма” мактаблари фаолияти йўлга қўйилади. Улар оилавий поликлиникаларда ишловчи шифокор, ўрта тиббиёт ходимлари учун атопик касалликлар бирламчи диагностикаси ҳамда профилактикасини ўргатишга қаратилган.Таъкидланишича, Нукус шаҳридаги оилавий поликлиникалар ходимлари кўмагида аҳоли ўртасида махсус сўровномалар ўтказилмоқда. Шу орқали аксириш, бурун битиши, бурун оқиши, кўз соҳасида қичишиш, кўз ёшланиши, қизариш, нафас йўлларида қичишиш, йўтал, хириллаш, ҳаво етишмаслиги, турли тошмалар, шишлар пайдо бўлиши каби белгилар кузатилаётган беморлар аниқланмоқда.Уй ҳайвонлари билан мулоқотда, ҳашаротлар чаққанда, дорилар қабул қилганда ва таомланганда аллергик реакциялар қайд этилувчи беморлар рўйхати шакллантирилмоқда. Саволномалар 18 ёшдан катта аҳоли қатламини қамраб олмоқда.Шунингдек, 25 та бирламчи бўғин тиббиёт муассасаси ходимларига аллергик касалликлар билан курашиш, унинг олдини олиш ва аҳоли тиббий маданиятини юксалтириш юзасидан 36 соатлик маҳорат дарслари ўтилди.Қолаверса, мазкур лойиҳа ҳудудлар кесимида атопик касалликлар статистикаси ва базасини ишлаб чиқиш имконини бермоқда. Тўпланган маълумотлар мавжуд хавф омилларини аниқлаш, баҳолаш ва унга қарши кенг қамровли чоралар кўришга хизмат қилади.Маълумот учун, Орол денгизининг қуриган қисмида ҳосил бўлган саҳродан йилига миллионлаб тонна тузли чанг кўтарилиши, аввало, ушбу ҳудуд аҳолиси саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Бу эса минтақада турли сурункали касалликлар, жумладан, бронхиал астма ва аллергик ринит кучайишига ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/01/31900484_0:37:1281:997_1920x0_80_0_0_87039c22cf7002d4490d956b26957404.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, орол денгизи, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), соғлиқ
жамият, орол денгизи, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), соғлиқ
Қорақалпоғистонда аллергия ва астма касалликларини даволаш йўлга қўйилади
17:29 01.02.2023 (янгиланди: 20:34 01.02.2023) Қорақалпоғистонда аллергик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Орол денгизидаги тузли чанг келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш бўйича янги лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Қорақалпоғистонда аллергик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда.
Ҳозирда республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази янги лойиҳани рўёбга чиқаришга киришди. У Қорақалпоғистон аҳолиси ўртасида атопик синдромни эрта аниқлаш, ташхислаш усулларини татбиқ этиш ва жойларда “Аллергия ва астма” мактабларини ташкил этишга қаратилган.
Қуйидаги касалликлар бўйича тиббий рўйхатда турувчи беморлар тўғрисида маълумотлар жамланмоқда:
атопик ва аллергик дерматит;
Қайд этилишича, лойиҳанинг якуний босқичида “Аллергия ва астма” мактаблари фаолияти йўлга қўйилади. Улар оилавий поликлиникаларда ишловчи шифокор, ўрта тиббиёт ходимлари учун атопик касалликлар бирламчи диагностикаси ҳамда профилактикасини ўргатишга қаратилган.
Таъкидланишича, Нукус шаҳридаги оилавий поликлиникалар ходимлари кўмагида аҳоли ўртасида махсус сўровномалар ўтказилмоқда. Шу орқали аксириш, бурун битиши, бурун оқиши, кўз соҳасида қичишиш, кўз ёшланиши, қизариш, нафас йўлларида қичишиш, йўтал, хириллаш, ҳаво етишмаслиги, турли тошмалар, шишлар пайдо бўлиши каби белгилар кузатилаётган беморлар аниқланмоқда.
Уй ҳайвонлари билан мулоқотда, ҳашаротлар чаққанда, дорилар қабул қилганда ва таомланганда аллергик реакциялар қайд этилувчи беморлар рўйхати шакллантирилмоқда. Саволномалар 18 ёшдан катта аҳоли қатламини қамраб олмоқда.
“Айни пайтда янги очилган махсус телеграм-бот орқали таҳлилий маълумотлар қабул қилиниб, тегишли тартибда таҳлил қилиняпти. Бу жараён уч ой давом этади. Кейинги босқичда хасталикка гумон қилинган фуқаролар махсус аллергологик текширувлардан ўтказилади. Шундан сўнг аниқ ташхис асосида бронхиал астмага чалинган беморларда даво чоралари эрта босқичда бошланади”, - дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова.
Шунингдек, 25 та бирламчи бўғин тиббиёт муассасаси ходимларига аллергик касалликлар билан курашиш, унинг олдини олиш ва аҳоли тиббий маданиятини юксалтириш юзасидан 36 соатлик маҳорат дарслари ўтилди.
Қолаверса, мазкур лойиҳа ҳудудлар кесимида атопик касалликлар статистикаси ва базасини ишлаб чиқиш имконини бермоқда. Тўпланган маълумотлар мавжуд хавф омилларини аниқлаш, баҳолаш ва унга қарши кенг қамровли чоралар кўришга хизмат қилади.
Маълумот учун, Орол денгизининг қуриган қисмида ҳосил бўлган саҳродан йилига миллионлаб тонна тузли чанг кўтарилиши, аввало, ушбу ҳудуд аҳолиси саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Бу эса минтақада турли сурункали касалликлар, жумладан, бронхиал астма ва аллергик ринит кучайишига ўз таъсирини кўрсатмоқда.