Олтой ўлкасидан Тошкент вилоятига чорва моллари олиб келинади

© Тошкент вилояти ҳокимлигиТошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти ҳокимлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олтой Республикасида фаолият олиб борувчи “Меркит” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Александр Кулаков билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Энди Олтой Тошкент вилоятига чорва моллари етказиб беради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олтой Республикасида фаолият олиб борувчи “Меркит” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Александр Кулаков билан учрашди.
Мулоқотда ҳудудларда чорвачилик тармоғини ривожлантириш, гўшт маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
© Тошкент вилояти ҳокимлигиТошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти ҳокимлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Тошкент вилояти ҳокимлиги
Учрашув давомида Олтойдан Тошкент вилоятига йирик зотдор чорва моллари етказиб бериш ва кўпайтириш масаласи алоҳида муҳокама этилди.
Қайд этилишича, эндиликда Олтой Тошкент вилоятига чорва моллари етказиб беради.
© Тошкент вилояти ҳокимлигиТошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти ҳокимлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Тошкент вилояти ҳокимлиги
Шунингдек, соҳада экспортга йўналтириладиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ажратилган майдонлардан унумли фойдаланиш борасидаги таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида Тошкент вилоятида чорвачилик йўналишида имкониятларни янада кенгайтиришга алоҳида урғу берилди.
Янгиликлар лентаси
0