Киевни танк ва самолётлар билан таъминлаш - НАТО мағлубияти кўламини кенгайтиради
© AP Photo / Mindaugas KulbisАмериканские танки Абрамс у железнодорожной станции Гайжюнай близ Вильнюса, Литва. Архивное фото
© AP Photo / Mindaugas Kulbis
Oбуна бўлиш
Махсус ҳарбий операция майдонида Россия қўшинлари барқарор равишда етакчилик қилмоқда, УҚК қалтис вазиятда. Шу сабабли НАТО мамлакатлари ва Киевнинг бошқа донор-давлатларини қурол юборишга кўндириш Вашингтонга тобора қийин бўлиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида стратегик иложсизлик АҚШ ва альянсга навбатдаги (Афғонистондан сўнг) геосиёсий мағлубиятни таъминлайди. Ғарб УҚК га қанча кўп қурол етказиб берса, НАТОнинг мағлубияти шу қадар каттароқ бўлади, ва американча “яккахонлик” хомхаёллари тезроқ йўқолади.
Оғир йўқотишларнинг ўрнини қоплаш ва “шарқий жабҳада” қарши ҳужумни бошлаш учун Киев режими Ғарбдан камида 300 та танк, 500 та жанговар пиёда машинаси ва 200 та НАТО стандартидаги қирувчиларни талаб қилмоқда. Танклар бўйича Вашингтоннинг “консенсус” га эришиши жуда қийин кечди- “Леопардлар” ва “Челленжерлар”, “Бредли” ва “Мардер”лар Днепр қирғоқларида ёниб кул бўлиш учун кичик ирмоқлар билан турли мамлакатлардан УҚКнинг “темир оқимига” етиб бормоқда.
РФ мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳарбий тўқнашув линияларида ҳар ойда ўртача 700 та УҚК бронетехникаси йўқ қилинмоқда ва шундан учдан бири - танклар . Ғарбнинг эски қуроллари етказилиши ҳақиқатни ўзгартира олмайди. Украина танкчилари замонавий (НАТО стандартларида) танк урушини олиб боришни билмайди, назариялар ва амалиётлар билан ўрганиш учун йиллар керак бўлади. Ҳарбий эксперт, АҚШ армияси ветерани Дэниэл Дэвис ОАВ орқали украинларга риторик савол йўллади: “Абрамс ёки Леопард танклари сизда бўлган Т72 ёки Т80 дан фарқли равишда нимани ўзгартира олади?!”
Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида НАТО қирувчилари билан ишлар унданда чатоқ. Ёзги таркибни тайёрлаш, жанговар фойдаланиш тактикаси, қўниш аэродромлари, техник хизмат кўрсатиш ва ёқилғи логистикаси- УҚК ва НАТО учун уддалаб бўлмас вазифалар ва муаммолар комплексидир. Шу билан бирга Пентагон F-16 Украинага етказишни оёқ тираб туриб олган. Эслатиб ўтаман, бундай самолётларнинг 900 таси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари сақлаш базаларида турибди.
Париж ва Амстердам ҳам ўз таъминотларини истисно этмаяпти. Россияга қарши ҳар бир ишда лаббай, деб турувчи Варшава ҳам Киевга ўзининг F-16 қирувчиларини етказиб бермоқчи. Германиянинг “темир канцлери” Олаф Шольц ҳар доимгидек иккиланган, бироқ қирувчилар етказиб бериш ғоясини Мюнхен конференциясининг хавфсизлик бўйича раҳбари Кристоф Хойсген илиқ қўллаб-қувватламоқда. Европарламентда : “Россия таҳдид қилмоқда, у бутунлай йўқ қилиниши керак” шиорлари янграмоқда. Бироқ, фақатгина АҚШ президенти Жо Байден Украинага F-16 етказишга кескин қаршилик кўрсатмоқда. Нега?
АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари ўз ишлаб чиқарилган қирувчи самолётлари паркига эга, аммо бу бошқа масала. Америкаликларнинг мисоли - альянс самолётларини етказиб беришга эмбарго қўйиш билан баробар. Ғарбда рус қирувчи самолётлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари душманнинг исталган жанговар самолётларини “ер билан яксон қилишга” қодир деган тушунчалар шаклланди – 11ой ичида махсус операция зонасида УҚК нинг 380 дан ортиқ самолёти ва 200 вертолёти йўқ қилинди.
Яқинда Артёмовск/Бахмутда бўлган собиқ бош прокурор Юрий Луценконинг сўзларига кўра, УҚК учун вазият кескин ўзгарган ва Украина “максимал сафарбарлик” бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, кўп сонли сафарбар қилинган Украина фуқаролари қўшинларнинг сифатига таъсир қилмайди. УҚКнинг юз минглаб ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбий хизматчилари. Шунинг учун - махсус тайёргарлик, интизом, мотивация ва жанговар руҳ даражасининг табиий пасайган.
Жанговар тўқнашув линиясида ўт очишда Россия артиллериясининг ўн баробар устунлиги Украина армиясининг энг йирик сафарбарликдан сўнг ҳам тақдирини юқори аниқликда башорат қилиш имконини беради. Вашингтон сўнгги украин аскари қолгунча Россия билан прокси-урушни давом эттирмоқчи, кейинчи?
АҚШ ва НАТО ҳақиқий стратегияга эга эмас, Ғарбда ҳеч ким кейин нима бўлишини билмайди. Альянс мамлакатлари учун энг мураккаб муаммо - Россиянинг энг катта ядровий арсенали. АҚШ армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли яқин келажакда Украина учун (яъни Пентагон ва НАТО учун) муваффақиятли ҳарбий йўлни кўрмаётганини тан олди.
Рус қўшинларининг қуруқликдаги ва осмондаги устунлиги шак-шубҳасиздир. Ҳатто Киевга узоқлиги 300 км гача бўлган ATACMS ракеталарининг етказилиши ҳам кучлар мувозанатини ўзгартирмайди. Барибир Россия – Ироқ ҳам эмас, Ливия ҳам эмас. Украина можароси АҚШ ва НАТО захираларини тугатди, йўқотишларни тўлдириш учун эса бир неча йиллар керак бўлади.
Бошқа томондан, "Кинжал" гипертовушли ракета тизими Беларусь ва Россия Қуролли Кучларининг қўшма тактик парвоз машғулотларида иштирок этади - 500 кг оғирликдаги жанговар каллак учун 2000 км масофада дахлсиз нишонлар деярли йўқ. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълумотларига кўра, Москва “қуроллар ва ўқ-дориларни ишлаб чиқишни фаол кўпайтирмоқда”, Россия ҳарбий операцияси янги ҳужумга тайёрланмоқда. Альянснинг Украина учун барча ҳаракатлари, кўплаб ўнлаб миллиард долларлар ва евролар ҳавога совурилди. Америка “гегемонияси” хомхаёллари учун Россия билан термоядровий уруш ёқасида хавфли қарама-қаршилик ривожланмоқда. Бу ақлсиз инсонлар эса дунёга қандайдир “қоидалар”ни ўрнатишга уринишмоқда.