Ҳумоюн Бекмуродов онлайн турнирда учинчи ўринни эгаллади

© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаХумоюн Бекмуродов
Хумоюн Бекмуродов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Oбуна бўлиш
Куни кеча Chess.com да дунё миқёсида 576 нафар кучли шахматчи ўртасида “Titled Tuesday” онлайн турнири бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик Ҳумоюн Бекмуродов дунёнинг 576 нафар кучли шахматчилар орасида 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Куни кеча Chess.com да дунё миқёсида 576 нафар кучли шахматчи ўртасида “Titled Tuesday” онлайн турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Бекмуродов 3-ўринни қўлга киритди.
© Алишер Садуллаев Ҳумоюн Бегмуратов
Ҳумоюн Бегмуратов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Ҳумоюн Бегмуратов
Маълумот учун, Ҳумоюн 6 ёшидаёқ шахмат бўйича аввалига мамлакат, сўнгра Осиё чемпионлигини қўлга киритган.
2020 йилда Ҳумоюн шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқди ва “Спарк” автомашинаси билан тақдирланди.
У ўтган йил февралида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) спорт устаси унвонига сазовор бўлган.
© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаХумоюн Бекмуродов
Хумоюн Бекмуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Хумоюн Бекмуродов
Шунингдек, у Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Open12" гуруҳида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича кумуш медал соҳибига айланган.
Бу йил рапид ва блиц бўйича Олмаотада (Қозоғистон) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Бекмуродов ҳаммани ҳайратга солди. У Уэльс вакили Элижаҳ Эвереттга қарши ўйинда чиройли ғалабаси билан якун ясашга муваффақ бўлди.
Янгиликлар лентаси
0