Иккинчи февралдан “газ заправка”лар босқичма-босқич очилади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишЗаправочная колонка на автомобильной газонаполнительной компрессорной станции, архивное фото
Заправочная колонка на автомобильной газонаполнительной компрессорной станции, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Oбуна бўлиш
АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Эртага, 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) лар фаолияти босқичма-босқич тикланади. Бу ҳақда энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

“АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти аномал совуқ об-ҳаво туфайли вақтинча тўхтатилган эди.
Янгиликлар лентаси
0