https://sputniknews.uz/20230201/aqshda-ukrainaning-31904710.html
АҚШда Украинанинг яқин орада йўқ бўлиб кетиши белгисини кўришди
АҚШда Украинанинг яқин орада йўқ бўлиб кетиши белгисини кўришди
Sputnik Ўзбекистон
Айтилишича, можаро бошланганидан бери аҳолининг тахминан чорак қисми Украинани тарк этган. 01.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-01T20:27+0500
2023-02-01T20:27+0500
2023-02-01T20:27+0500
дунёда
украина
ақш
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22727559_0:62:2870:1676_1920x0_80_0_0_4ca6a1a5c5b569af35c19d87ff946315.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Украина мағлубиятга яқин турибди, жиддий демографик муаммолар эса давлатнинг келажакда мавжудлигини шубҳа остига қўяди. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, AҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Дуглас Макгрегор таъкидлади.Полковникнинг таъкидлашича, аҳолининг чиқиб кетиши билан боғлиқ жиддий демографик инқироз Киев учун асосий муаммога айланиб бормоқда. Айтилишича, можаро бошланганидан бери аҳолининг тахминан чорак қисми мамлакатни тарк этган.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги бошқармаси маълумотларига кўра, 9 августда 10,5 миллиондан ортиқ одам қўшни давлатларга кириш учун Украина чегараларини кесиб ўтган. Ҳисоботга кўра, Россия дунёдаги энг кўп қочқинларни қабул қилган: 1 968 127 киши.Украина нега ғалаба қозона олмайдиРоссия 2022 йил 24 февралидан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22727559_0:0:2553:1915_1920x0_80_0_0_124ab6a7b8426b4a5c172218764c443d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ақш, бмт
дунёда, украина, ақш, бмт
АҚШда Украинанинг яқин орада йўқ бўлиб кетиши белгисини кўришди
Айтилишича, можаро бошланганидан бери аҳолининг тахминан чорак қисми Украинани тарк этган.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Украина мағлубиятга яқин турибди, жиддий демографик муаммолар эса давлатнинг келажакда мавжудлигини шубҳа остига қўяди. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, AҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Дуглас Макгрегор
таъкидлади. “Aмерикада ҳозир ҳамма Украина ютқазаётганини билади. Украина қаршиликлари қулаяпти. Мамлакатнинг ўзи ҳам йўқ бўлиб кетиш хавфи остида - барчаси жуда ёмон”, - дейди у.
Полковникнинг таъкидлашича, аҳолининг чиқиб кетиши билан боғлиқ жиддий демографик инқироз Киев учун асосий муаммога айланиб бормоқда. Айтилишича, можаро бошланганидан бери аҳолининг тахминан чорак қисми мамлакатни тарк этган.
“Ғарбда ҳеч ким бизга даҳшатли йўқотишлар ҳақида ҳақиқатни айтмайди. Бугунги кунда Украинада Зеленский назорати остида тахминан 18-22 миллион киши бор. Бу рақам тахминан Нидерландия аҳолиси сонига тенг”, - деди ҳарбий.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги бошқармаси маълумотларига кўра, 9 августда 10,5 миллиондан ортиқ одам қўшни давлатларга кириш учун Украина чегараларини кесиб ўтган. Ҳисоботга кўра, Россия дунёдаги энг кўп қочқинларни қабул қилган: 1 968 127 киши.
Россия 2022 йил 24 февралидан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.