Хитой карантин чекловларини олиб ташлагач, ўлим кўрсаткичлари сони ўса бошлади - ЖССТ

© AP Photo / Cha Song HoШкольница в маске дезинфицирует руки перед входом в среднюю школу № 2 Кумсон в Пхеньяне
Школьница в маске дезинфицирует руки перед входом в среднюю школу № 2 Кумсон в Пхеньяне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги йиғилишида COVID-19 пандемиясини тугатиш масаласи муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Хитойда кескин карантин чекловлари олиб ташлангач, касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари сони кутилмаганда кескин ўса бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) таяниб хабар берди.
Ташкилотнинг навбатдаги йиғилишида COVID-19 пандемиясини тугатиш масаласи муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, аввалроқ ЖССТ томонидан коронавирус бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат 2023 йилда якунланишига умид билдирилганди. Аммо прогнозлар ўзини оқламади.
Хитойда кескин карантин чекловлари олиб ташлангач, касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари сони кутилмаганда кескин ўса бошлади. Хусусан, 2022 йил декабрь ойи бошидан жорий йил январь ойи ўрталаригача бу ерда COVID-19 ташхиси қўйилган 60 минг нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.
Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, бу дунёдаги эпидемиологик вазиятга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Жумладан, сўнгги саккиз ҳафтада жаҳон бўйича коронавирус туфайли 170 минг киши вафот этган ва ушбу рақамлар хавотирланиш учун асосли.

“Ҳозир пандемия эълон қилинган дастлабки даврларга нисбатан яхшироқ вазиятдамиз. Аммо ҳали глобал хатар чекингани йўқ. Чунки дунё аҳолиси етарли даражада эмланмаган”, - дейди ЖССТ раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0