Цемент ишлаб чиқариш икки баравар ўсди - ҳисобот

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЛиния по производству цемента
Линия по производству цемента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Қурилиш материаллари соҳасида ўтган йилда 1,8 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилган ва газобетон, гипсокартон, гипс ва қуруқ аралашмалар, сантехника каби талабгир маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорти миқдори сезиларли ўсди. Бу ҳақда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" маълум қилди.

Қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилнинг асосий кўрсаткичлари:

Қурилиш материаллари ишлаб чиқиш - 30,7 трлн сўм;
Цемент ишлаб чиқариш ҳажми 14,6 млн тонна (+102,9 %);
Маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот - 1,4 трлн сўм (+152%);
Экспорт ҳажми - 608,0 млн долларни (+138,7 %ни) ташкил қилган ва экспорт географиси кенгайган. Анъанаваий Қозоғистон, Россия Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистондан каби давлатлардан ташқари Таиланд, Бельгия, Фиджи, Исроил, Испания, Франция, Хорватия, Беларусь, Ироқ, Бразилия давлатлари ҳисобига кенгайтирилди;
Импорт ҳажми эса - 593,6 млн долларни ташкил қилган.
Ундан ташқари, 2022 йилда соҳа бўйича 1,8 млрд долларлик, шу жумладан 1,08 млрд долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Ушбу инвестициялар ҳисобидан газобетон, гипсокартон, базальт ва чақиқ тоши, гипс ва қуруқ аралашмалар, бурама мих, темир бетон буюмлари, сантехника жиҳозлари, пенополистрол маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.
Ҳисоб китобларга кўра, 2023 йилда қурилиш материаллари соҳасида жами ўсиш 115 фоизни ташкил этилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0