https://sputniknews.uz/20230131/transport-bosh-rejasi-31873818.html
Барча вилоят марказларининг транспорт бош режаси ишлаб чиқилади
Барча вилоят марказларининг транспорт бош режаси ишлаб чиқилади
Sputnik Ўзбекистон
Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказилади ва уларнинг фикрлари инобатга олинади. 31.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-31T19:43+0500
2023-01-31T19:43+0500
2023-01-31T19:44+0500
жамият
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1f/31874363_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_71029ddc20c857040448b54ba009ed2e.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистонда барча вилоят марказларининг транспорт бош режаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.Давлат раҳбари йил якунига қадар барча автобус маршрутлари аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши шартлигини таъкидлади.Мирзиёев вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказилади ва уларнинг фикрлари инобатга олинади.Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади.Жумладан:Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1f/31874363_81:0:1217:852_1920x0_80_0_0_bc1d1fac0bff50bb59dbc35cb672fd46.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, транспорт
Барча вилоят марказларининг транспорт бош режаси ишлаб чиқилади
19:43 31.01.2023 (янгиланди: 19:44 31.01.2023) Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказилади ва уларнинг фикрлари инобатга олинади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистонда барча вилоят марказларининг транспорт бош режаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда
маълум қилинди. Давлат раҳбари йил якунига қадар барча автобус маршрутлари аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши шартлигини таъкидлади.
Мирзиёев вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказилади ва уларнинг фикрлари инобатга олинади.
Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);
тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;
автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.
Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;
- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.