Самарқанд халқаро аэропортида туризм ахборот маркази очилди

© Туризм ва маданий мерос вазирлиги Самарқанд халқаро аэропорти
Самарқанд халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳрида ўтган йили 9 та туристик ахборот маркази фаолият кўрсатган бўлса, бу йил уларнинг сони 18 тага етказилади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида туризм ахборот маркази очилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида ўтган йили 9 та туристик ахборот маркази фаолият кўрсатган бўлса, бу йил уларнинг сони 18 тага етказилади.
Марказда чет эл фуқароларига қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
Ўзбекистонда бўлиш тартиби;
туристлар учун қизиқарли бўлган маданий мерос объектлари;
туристик йўналишлар;
жамоат транспорти хизматлари, автомобил ижараси;
умумий овқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш;
меҳмонхоналар, тиббий ёрдам марказлари.
Маълумот учун, Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) пойтахти ҳисобланади. UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси айнан Самарқандда ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0