Ўзбекистонликларнинг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишКонтрольно-пропускной пункт на границе Казахстана, архивное фото
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан 30 кун давомида Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан юришлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги “Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида”ги битимга ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлатга кириши, бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Энди Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 календарь кун давомида Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин.
Аммо умумий бўлиш муддати 180 календарь куни давомида 90 календарь кундан, яъни 6 ой давомида 3 марта кириб-чиқиши ва жами бўлиш муддати 3 ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Бу янги қоида Қозоғистонга 2023 йил 27 январдан кейин кирган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин бўлиши хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонга ишлаш мақсадида борувчи Ўзбекистон фуқаролари учун 1 ой давомида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ой муддат учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0