Нукус туманидаги икки қаватли уйда газ портлаши содир бўлди

© Хокимият Нукусского районаВ двухэтажном жилом доме в Нукусском районе Каракалпакстана произошёл взрыв газовоздушной смеси
В двухэтажном жилом доме в Нукусском районе Каракалпакстана произошёл взрыв газовоздушной смеси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Чақнаш оқибатида 4 киши турли даражада тан жароҳати олган.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса бугун, 31 январь куни, соат 07:55 ларда туманнинг "Оқтерак" МФЙдаги икки қаватли уйда рўй берган. Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВ бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.
Чақнаш оқибатида 4 киши турли даражада тан жароҳати олган. Улар Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда чақнашнинг сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Нукусда газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди
Янгиликлар лентаси
0