https://sputniknews.uz/20230131/jamoat-transporti-sohasida-yangi-tizim-joriy-etiladi-31873016.html
Тушум “плани” бўлмайди: жамоат транспорти соҳасида янги тизим жорий этилади
Тушум “плани” бўлмайди: жамоат транспорти соҳасида янги тизим жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Автобуслардаги кунлик тушум “плани” амалиёти бекор қилинади. Аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини жорий қилиш режалаштирилмоқда. 31.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-31T19:32+0500
2023-01-31T19:32+0500
2023-01-31T19:55+0500
жамият
автобус
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1430/67/14306701_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_36e084347decfb58bf559e40c3bdc9ab.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортининг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.Давлат раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.Транспорт корхоналари кунлик “тушум плани”ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг “энг даромадли” пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.Шу муносабат билан президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.Хизмат сифатига автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.Бунда ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1430/67/14306701_119:0:2850:2048_1920x0_80_0_0_679c15d233c8a1faf837bfa34de84621.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, автобус, ўзбекистон
жамият, автобус, ўзбекистон
Тушум “плани” бўлмайди: жамоат транспорти соҳасида янги тизим жорий этилади
19:32 31.01.2023 (янгиланди: 19:55 31.01.2023) Автобуслардаги кунлик тушум “плани” амалиёти бекор қилинади. Аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини жорий қилиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортининг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш
ўтказилди. Давлат раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.
Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Транспорт корхоналари кунлик “тушум плани”ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг “энг даромадли” пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.
Шу муносабат билан президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.
Энди маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.
Хизмат сифатига автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.
Бунда ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.
Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.
Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.