Исфаҳондаги заводга уюштирилган дронлар ҳужуми ортида ким турибди?

© Sputnik / Антон БыстровФлаги Ирана на одной из улиц Тегерана.
Флаги Ирана на одной из улиц Тегерана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Йирик углеводородлар захираси ва ядровий дастур Эрон суверенитетини мустаҳкамлайди ва Америка “гегемония”сига соя солади.
ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. АҚШ ва унинг энг Яқин Шарқдаги вассали – Исроил саросимада. Вашингтон ва Тел-Авивнинг Теҳрон билан ҳарбий таҳдидлар ёки Эроннинг ҳарбий саноат комплексларига дрон билан зарба бериш билан олиб бораётган “музокара”лари бузғунчи характерга эга. Ва Яқиy Шарқ, Жанубий Кавказ, Марказий ва Жанубий Осиё ҳудудларида ҳарбий эскалациялар учун асослар яратди.
Эрон мудофаа вазирлиги 29 январга ўтар кечаси Теҳрондан 300 км жанубда жойлашган Исфаҳондаги ўқ-дори ишлаб чиқариш марказига учта дрон зарбаси берилгани ҳақида маълум қилди. Ҳужум муваффақиятсиз амалга оширилган, дея тан олган – мини дронлар нишонга етиб бормаган (биттаси ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан уриб туширилган, иккитаси – объектнинг чегара панжараларида портлаган). Цех ходимлари ва жиҳозларига зарар етказилмаган. ОАВ Ҳамадон ва Караж шаҳарларидаги мудофаа корхоналарида, Озар шаҳрдаги нефтни қайта ишлаш заводида ҳам портлашлар эшитилганини хабар қилди (Теҳрон бу маълумотни тасдиқламади).
Дронларнинг кимга тегишли экани расман тасдиқланмаган, бироқ Шарқ ва Ғарб ахборот манбалари бир овоздан ҳужум ташкилотчиси ва манфаатдори АҚШ ва Исроил деб ҳисобламоқда.
"Defence Express" сунъий йўлдошдан олинган янги суратларни эълон қолди ва унда Эроннинг Исфаҳон шаҳридаги "Shahed-136" зарба берувчи дронларни ишлаб чиқариш жойида эканлигини кўриш мумкин. Таъкидлаш жоиз, Эроннинг ўта муҳим ишлаб чиқариш қуввати чуқур ер остида жойлашган. Бундай комплексларга зарар келтириш учун юқори қувватли бетон тешувчи ўқ-дорилар (ёки ядро қуроли) керак. 29 январь куни амалга оширилган ушбу дрон ҳужуми ёки “яширин зарба” огоҳлантиришга ўхшайди. Теҳрон босқинчилик ҳаракати жавобсиз қолмаслигини билдирди.
Эрон Мудофаа вазирлиги ушбу нифоқ мамлакат ҳаётига таъсир қилмаслигини билдирди. Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдоллаҳиён дрон ҳужумини “ҳатто ўз ҳатти-ҳаракатига жавоб бера олмайдиганлар томонидан қўрқоқларча ҳаракат”, - деб айтди ва қўшимча қилди: “Бу бизни ўз мамлакатини ҳимоя қилиш учун ядровий дастурдан воз кечишга аниқ мажбур қила олмайди”. Пентагон вакили Патрик Райдер АҚШ Эрон ҳудудидаги объектларга амалга оширилган ҳужумларда алоқаси йўқ эканини айтди. Давлат котиби Энтони Блинкен келажакда Эронга ҳарбий сценарийлар эҳтимоли ҳақида сўзлади: “Биз Эронга нисбатан ҳеч қандай сценарийлар, жумладан, ҳарбий сценарийларни ҳам инкор этмаймиз. Барча имкониятлар очиқ. Бироқ ҳозирча биз учун дипломатик имкониятлар афзал ҳисобланади”.
Америка дипломатиясининг ҳақиқатлари шундаки, айнан Вашингтон бир томонлама тартибда баҳона қилиб 2018 йил Теҳрон билан ядровий “келишув”дан чиққан ва дипломатияга қайтганича йўқ. Эрон ядровий ёқилғини бойитиш бўйича янги иш цикли билан жавоб берди. Ўтган йилнинг кузида Исроил мудофаа вазири Бенни Гантс Эрон ядро бомбаси 2023 йил бошида пайдо бўлишини башорат қилган эди, президент Жозеф Байден эса ҳарбий амалиёт Теҳронга қарши сўнгги чора бўлишини тан олди. Тел-Авив қўшни Сурия ва Ливанда Эрон кучлари борлигидан хавотирда. Оммавий қирғин қуроллари Теҳронни Яқин Шарқ, Жанубий Кавказ, Марказий ва Жанубий Осиё учун сўзсиз “куч маркази”га айлантиради. Эроннинг ҳақиқий суверенитети АҚШ учун мамлакат ичкарисидан углеводородларни улушли насослар орқали чиқариш истиқболларини абадий ёпади.

"Juniper Oak 23" финал аккорди

Яқинда, “бетонланган ерда” 140 самолёт, Американинг қарийб 6400 ва Исроилнинг 1500 нафар ҳарбийлари иштирокида "Juniper Oak" Америка-Исроил манёврлари бўлиб ўтди. Машғулотлар афсонасига кўра, артиллерия отишмалари, денгиз операциялари олиб борилган. Америка ва Исроил бешинчи авлод қирувчилари биргаликда машғулотлар ўтказган. "USS George HW Bush" авиаташувчи зарба гуруҳи бошқарув ва назорат билан шуғулланган, учувчисиз учиш аппаратларини, В-52Н стратегик бомбардимончиларни ядровий каллакларни, реактив қирувчилар ва HIMARS тизимлари билан интеграциялаган. Тўрт кун давомида қўшинлар полигонларда 81 тонна ўқ-дорилардан тайёрланган.
"Juniper Oak 23" манёврлари Исроил армиясининг АҚШ Марказий қўмондонлиги билан 18 ойлик интеграциясини намойиш этди. Ва 29 январь куни Эрон ҳудудига дронларнинг ҳужуми тасодиф эмас, балки қўшма машғулотларнинг финал аккорди – оммавий ракета зарбаларини мини дронлар билан саҳналаштириш орқали ишлаб чиқиш ҳисобланади. Маълумки, Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг мустаҳкам ядровий объектлари ва ракета базаларини йўқ қилишга қодир эмас. Шу сабабли тахминий операцияларда АҚШ бомбардимончилари (айниқса, кам кўринадиган "В-2 Spirits") иштирок этиши муҳим ҳисобланади.
Эрон ҳарбий ҳаво кучларига замонавий Су-35 қирувчилари билан таъминланиши Вашингтон ва Тел-Авивнинг имкониятларини чеклайди. Ҳарбий можаролар эҳтимоли ортиб бормоқда. Исроилда марказий разведка бошқармасии раҳбари Уильям Бернснинг узоқ вақтдан буён бўлиб тургани ҳам бежизга эмас.
Теҳрон ассимметрик тарзда жавоб беришга қодир, айниқса, ўтган уч йилда Тел-Авив Эроннинг ядровий дастурига алоқадор ҳарбий амалдорлар ва олимларни ликвидация қилишга анча зўр берди. Эрон аввалроқ ўзининг кўп билинмайдиган разведка дронларини Исроил осмонида кўп сонли операцияларда ҳаракатлантирган эди. Ва марказий разведка бошқармаси бунга жуда кескин муносабат билдирди. 2020 йил январь ойида генерал Қосим Сулаймоний АҚШнинг Ироқдаги армия объектларига ракета зарбалари берган. Унда ("Military Watch Magazine" нашри маълумотларига кўра) 100 нафардан ортиқ америкалик ҳарбийлар йўқ қилинган. Агар Эрон 29 январдаги ҳужумни Исроил ташкиллаштирганини аниқласа, кескинлик ортиши тайин. Эрон дронлари ҳар қандай мураккабликдаги вазифаларни бажара олади.
Ислом Республикаси Қуролли кучлари – анча қудратли. Эрон олий раҳбарининг маслаҳатчиси Камол Харозий аввалроқ мамлакат “атом қуролини яратиш учун техник имкониятларга эга” ва “Исроил ҳудудига зарба бериш” учун кенг кўламли машғулотлар ўтказганини айтди.
Ҳарбий можаро кўплаб қўшни давлатларга, жумладан, шундоқ ҳам “қайнаётган” Озарбайжон ва Арманистонга таъсир қилиши мумкин. Озарбайжон Исроил билан қалин муносабатларда. "Politico" нашри Тоғли Қорабоғ можароси фонида Озарбайжон ва Эрон ўртасидаги кескинликни қайд этди: “Эрон денгизга чиқа олмаган, хавф остида бўлиши мумкин бўлган Арманистон билан 44 километрлик чегарасини сақлаб қолиш ниятида”.
Ва сўнггиси. Украинанинг 29 январь воқеаларга муносабати эса карикатурага ўхшайди. Киев режими Эрондаги терактни “Россия сиёсатини қўллаб-қувватлаш оқибати” деб ҳисобламоқда. УҚК ахборот хизмати ҳатто Теҳрон Москвага ёрдам беришни тўхтатишига умид билдирди (бундай қўллов эса ҳеч ким томонидан тасдиқланмаган). 30 январь куни Эрон ТИВ Украинанинг Ислом Республикасидаги элчисини чақиртирди. Бунга Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг “Украина сизни огоҳлантирган эди” қабилида Киевнинг Исфаҳондаги ҳужумга алоқадорлигини билвосита тан олган баёнотлари сабаб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0