https://sputniknews.uz/20230131/hasharotlarga-qarshi-dorilarni-pullayotgan-soxta-xodimlar-paydo-boldi---sanepidxizmat-31850191.html
Ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган сохта ходимлар пайдо бўлди - Санэпидхизмат
Ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган сохта ходимлар пайдо бўлди - Санэпидхизмат
Sputnik Ўзбекистон
Ўзини Санэпидхизмат ходимлари дея таништираётганлар фирибгарлик йўли билан келиб чиқиши номаълум дориларни сотишмоқда. 31.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-31T11:59+0500
2023-01-31T11:59+0500
2023-01-31T11:59+0500
жамият
санитария-эпидемиология хизмати
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22730521_0:184:2987:1864_1920x0_80_0_0_5f5691a48b0eb440db4e670711d5e352.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Пойтахт Тошкентда ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган сохта ходимлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Санэпидхизмат) хабар берди.Қайд этилишича, Тошкентнинг Миробод туманидаги Мовароуннаҳр маҳалласи аҳолисига ўзларини “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимимиз” дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлган.Ўзини Санэпидхизмат ходимлари дея таништираётганлар фирибгарлик йўли билан келиб чиқиши номаълум дориларни сотишмоқда.Зарарсизлантирувчи восита сотаётган шахслардан қуйидаги маълумотларни сўраш лозимлиги эслатилган:Шунингдек, фуқаролардан юқоридаги важ асосида бу шахслар мурожаат қилганда Санэпидхизматнинг 78 8880101 (050) ишонч телефони, Тошкент шаҳар бошқармасининг 71 248-12-43 телефон рақами ёки Тошкент шаҳар ИИБ ва ҳудудий бўлимларига зудлик билан хабар бериш сўралган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22730521_128:0:2859:2048_1920x0_80_0_0_7a91b7c49cb49e9ee0eeb99349c74ec8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, санитария-эпидемиология хизмати, тошкент
жамият, санитария-эпидемиология хизмати, тошкент
Ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган сохта ходимлар пайдо бўлди - Санэпидхизмат
Ўзини Санэпидхизмат ходимлари дея таништираётганлар фирибгарлик йўли билан келиб чиқиши номаълум дориларни сотишмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Пойтахт Тошкентда ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган сохта ходимлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Санэпидхизмат)
хабар берди. Қайд этилишича, Тошкентнинг Миробод туманидаги Мовароуннаҳр маҳалласи аҳолисига ўзларини “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимимиз” дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлган.
Ўзини Санэпидхизмат ходимлари дея таништираётганлар фирибгарлик йўли билан келиб чиқиши номаълум дориларни сотишмоқда.
“Сохта Санэпидхизмат ходимлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Дезинфекция станцияси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмайди”, - дейилади хабарда.
Зарарсизлантирувчи восита сотаётган шахслардан қуйидаги маълумотларни сўраш лозимлиги эслатилган:
қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши;
зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишга асос.
Шунингдек, фуқаролардан юқоридаги важ асосида бу шахслар мурожаат қилганда Санэпидхизматнинг 78 8880101 (050) ишонч телефони, Тошкент шаҳар бошқармасининг 71 248-12-43 телефон рақами ёки Тошкент шаҳар ИИБ ва ҳудудий бўлимларига зудлик билан хабар бериш сўралган.