Эрон Исфаҳонга ҳужум қилган дронлар ишлаб чиқарувчисини аниқлади

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишСев риса при помощи дронов в Краснодарском крае
Сев риса при помощи дронов в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Эрон махсус хизматлари дроннинг таркибий қисмларини текшириш натижасида унинг ишлаб чиқарувчисини аниқлади.
ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Эрон хавфсизлик кучлари Исфаҳон шаҳридаги Мудофаа вазирлиги объектига ҳужум қилган дрон ишлаб чиқарувчисини аниқлади, деб хабар бермоқда ISNA мамлакат Миллий хавфсизлик олий кенгашига яқин манбаларга таяниб.

"Дронлардан бирининг қисмларини техник экспертизадан ўтказиш <...> хавфсизлик органларига қимматли маълумотларни тақдим этди. Дрон корпусининг таркибий қисмлари, унинг двигателлари, қувват ва навигация тизимларини таҳлил қилиш ҳамда уларни таққослаш туфайли мавжуд намуналар билан ишлаб чиқарувчи аниқ аниқланди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 29 январь, якшанбага ўтар кечаси Эроннинг марказий қисмида жойлашган Исфаҳон шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Кейинроқ республика Мудофаа вазирлиги портловчи моддалар билан квадрокоптерлардан фойдаланган ҳолда ҳарбий обектга ҳужум уюштириш муваффақиятсиз уриниш бўлганини эълон қилди.
Дронлардан бири уриб туширилган, қолган иккитаси мудофаа тузоқларига тушиб портлаган. ОАВ воқеага АҚШ ва Исроилнинг алоқадорлиги эҳтимоли ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0