Энди ҳокимларга кластерлар фаолиятига аралашиш ман этилади – янги қарор

© Sputnik / Жанна Манукян / Медиабанкка ўтишСиньцзян-Уйгурский автономный район
Синьцзян-Уйгурский автономный район - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Президент пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қарор имзолади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Энди ҳокимларга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ман этилади. Бу ҳақда президент имзолаган 23-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжат билан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидагилар қатъиян ман этилади:
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш;
уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш;
фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш.
Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади.
2023 йил ҳосилидан ҳар йили 1 октябргача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилади (2023 йил ҳосили учун 2023 йил 1 февралга қадар).
Шу билан бирга, шу йилдан бошлаб хориждан олиб келинган ва республикада ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига улар қийматининг 30 фоизи қоплаб берилади.
Пахта етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.
Қолаверса, 2025 йил 1 январгача импорт қилинадиган айрим минерал ўғитларга божхона божининг “ноль” ставкаси қўлланилади.
Янгиликлар лентаси
0