https://sputniknews.uz/20230131/chavushogli-turkiya-shvetsiya-va-finlyandiyaning-natoga-azolik-protokolini-ratifikatsiya-qilmaydi--31870201.html
Чавушўғли: Туркия Швеция ва Финляндиянинг НAТОга аъзолик протоколини ратификация қилмайди
Чавушўғли: Туркия Швеция ва Финляндиянинг НAТОга аъзолик протоколини ратификация қилмайди
Sputnik Ўзбекистон
Туркия парламенти ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда Швеция ва Финляндиянинг НAТОга аъзолик протоколини ратификация қилмайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.
2023-01-31T20:15+0500
2023-01-31T20:15+0500
2023-01-31T20:15+0500
дунёда
швеция
финляндия
туркия
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Туркия парламенти ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда Швеция ва Финляндиянинг НAТОга аъзолик протоколини ратификация қилмайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли венгриялик ҳамкасби билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.Чавушўғлининг сўзларига кўра, гап биринчи навбатда Швециянинг аризаси ҳақида кетмоқда, Финляндия эса Aнқаранинг розилигини олиши мумкин.Швеция ва Финляндия ўтган йилнинг май ойида Украинадаги воқеалар фонида НAТОга аъзо бўлишга қарор қилган. Уларнинг аризалари Венгрия ва Туркиядан ташқари альянснинг 30 та давлатидан 28 тасида аллақачон маъқулланган. Aнқара қўшилишнинг ратификация қилинишини Стокгольм ва Хельсинки томонидан мамлакатлар ёзда имзолаган уч томонлама меморандумда қайд этилган мажбуриятларнинг бажарилишига боғлиқ деб ҳисоблайди.Хусусан, Туркия Швеция ва Финляндиядан Курдистон ишчилар партиясини қўллаб-қувватлашни тўхтатишни ва турк расмийлари терроризмга алоқадор деб ҳисоблаган фаолларни топширишни талаб қилмоқда.Сўнгги ҳафталарда Aнқара ва Стокгольм ўртасидаги муносабатлар жараёни Швецияда Туркияга қарши амалга оширилган ҳаракатлар, жумладан, Қуръоннинг ёқиб юборилиши туфайли янада мураккаблашди. Бунинг ортидан Швециянинг НAТОга кириш жараёни вақтинча тўхтатилди. Бироқ турк расмийларининг Финляндиядан шикояти йўқ. Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто мамлакат процедурани Швециядан алоҳида давом эттириши мумкинлигини тан олди, аммо кейин сўзидан қайтди. Aнқарада Хельсинкидан алоҳида ариза бериш учун таклиф олинмаганлиги маълум қилинди.
финляндия
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркия швеция финляндия нaто
туркия швеция финляндия нaто
Чавушўғли: Туркия Швеция ва Финляндиянинг НAТОга аъзолик протоколини ратификация қилмайди
Чавушўғлининг сўзларига кўра, гап биринчи навбатда Швециянинг аризаси ҳақида кетмоқда, Финляндия эса Aнқаранинг розилигини олиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Туркия парламенти ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда Швеция ва Финляндиянинг НAТОга аъзолик протоколини ратификация қилмайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли венгриялик ҳамкасби билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида
маълум қилди. “Швеция ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ташриф билан бизга келди. У парламентда бўлди, партиялар билан учрашди. У эшитганидек, барча партиялар бирдек, мажбуриятларни бажармай туриб, протоколни ратификация қилишнинг иложи йўқлигини таъкидламоқда. Шундай экан, ҳозирги шароитда бу ҳужжатни тасдиқлаш ҳақида гапиришга ҳожат йўқ”, - деди у.
Чавушўғлининг сўзларига кўра, гап биринчи навбатда Швециянинг аризаси ҳақида кетмоқда, Финляндия эса Aнқаранинг розилигини олиши мумкин.
“Лекин НAТО икки давлат жараёни параллел боришини истайди. Бу икки давлат ҳам шу позицияга амал қилади. Aгар шахсий аризалар бўйича қарор қабул қилинса, президентимиз айтганидек, Финляндия аризасига ижобий қарашимиз мумкин”, - дейди Туркия вазири.
Швеция ва Финляндия ўтган йилнинг май ойида Украинадаги воқеалар фонида НAТОга аъзо бўлишга қарор қилган. Уларнинг аризалари Венгрия ва Туркиядан ташқари альянснинг 30 та давлатидан 28 тасида аллақачон маъқулланган. Aнқара қўшилишнинг ратификация қилинишини Стокгольм ва Хельсинки томонидан мамлакатлар ёзда имзолаган уч томонлама меморандумда қайд этилган мажбуриятларнинг бажарилишига боғлиқ деб ҳисоблайди.
Хусусан, Туркия Швеция ва Финляндиядан Курдистон ишчилар партиясини қўллаб-қувватлашни тўхтатишни ва турк расмийлари терроризмга алоқадор деб ҳисоблаган фаолларни топширишни талаб қилмоқда.
Сўнгги ҳафталарда Aнқара ва Стокгольм ўртасидаги муносабатлар жараёни Швецияда Туркияга қарши амалга оширилган ҳаракатлар, жумладан, Қуръоннинг ёқиб юборилиши туфайли янада мураккаблашди. Бунинг ортидан Швециянинг НAТОга кириш жараёни вақтинча тўхтатилди. Бироқ турк расмийларининг Финляндиядан шикояти йўқ. Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто мамлакат процедурани Швециядан алоҳида давом эттириши мумкинлигини тан олди, аммо кейин сўзидан қайтди. Aнқарада Хельсинкидан алоҳида ариза бериш учун таклиф олинмаганлиги маълум қилинди.