https://sputniknews.uz/20230130/turkiya-rossiya-va-suriya-ortasidagi-muzokaralarga-eron-ham-qoshilishi-mumkin--erdogan--31829842.html
Туркия, Россия ва Сурия ўртасидаги музокараларга Эрон ҳам қўшилиши мумкин – Эрдоған
Туркия, Россия ва Сурия ўртасидаги музокараларга Эрон ҳам қўшилиши мумкин – Эрдоған
Sputnik Ўзбекистон
Россия-Туркия-Сурия учликка бирлашсин, Эрон ҳам қўшилсин, музокараларимизни шу тарзда олиб борайлик, дейди Эрдоған. 30.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-30T15:40+0500
2023-01-30T15:40+0500
2023-04-05T18:43+0500
дунёда
режеп таййип эрдоған
сурия
эрон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/13/29273795_0:0:3085:1736_1920x0_80_0_0_84c7d02601ea64e27b92ec9b841bb51a.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Эрон Туркия, Россия ва Сурия ўртасида режалаштирилган олий даражадаги музокараларга қўшилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.Эрдоған аввалроқ Россия президенти Владимир Путинга Туркия, Россия ва Сурия етакчиларининг учрашувини ўтказишни таклиф қилгани, бироқ ундан олдин разведка хизматлари, мудофаа вазирлиги ва ташқи ишлар вазирлиги раҳбарларининг учрашуви бўлиши кераклигини айтган эди.Декабрь ойида Россияда Туркия ва Сурия мудофаа вазирлари ўртасида сўнгги 11 йил ичидаги илк музокаралар бўлиб ўтди.2011 йилда Сурияда фуқаролар уруши бошланди. Ушбу можародан олдин Дамашқ билан яқин алоқада бўлган Туркия Сурия президенти Башар Aсаднинг мухолифлари томонида эди. Ўшандан бери Туркиянинг Сурия билан алоқалари мураккаблигича қолмоқда. Бироқ сўнгги ҳафталарда ҳар икки томон, шунингдек, айрим оммавий ахборот воситалари босқичма-босқич нормаллашув имконияти ҳақида гапирмоқда.Aнқара ва Дамашқ ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш учун Россия, Сурия ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви режалаштирилган. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг сўзларига кўра, ушбу учрашув февраль бошида бўлиб ўтиши мумкин.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/13/29273795_160:0:2891:2048_1920x0_80_0_0_714ce98f798524db105e5c0de233253a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, режеп таййип эрдоған, сурия, эрон, россия
дунёда, режеп таййип эрдоған, сурия, эрон, россия
Туркия, Россия ва Сурия ўртасидаги музокараларга Эрон ҳам қўшилиши мумкин – Эрдоған
15:40 30.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Россия-Туркия-Сурия учликка бирлашсин, Эрон ҳам қўшилсин, музокараларимизни шу тарзда олиб борайлик, дейди Эрдоған.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Эрон Туркия, Россия ва Сурия ўртасида режалаштирилган олий даражадаги музокараларга қўшилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИA Новости
хабар берди. Эрдоған аввалроқ Россия президенти Владимир Путинга Туркия, Россия ва Сурия етакчиларининг учрашувини ўтказишни таклиф қилгани, бироқ ундан олдин разведка хизматлари, мудофаа вазирлиги ва ташқи ишлар вазирлиги раҳбарларининг учрашуви бўлиши кераклигини айтган эди.
“Биз айтамизки: Россия-Туркия-Сурия учликка бирлашсин. Эрон ҳам қўшилсин, музокараларимизни шу тарзда олиб борайлик ва минтақага тинчлик келсин. Шу ерда биз ҳам натижага эришамиз”, - деди Эрдоған.
Декабрь ойида Россияда Туркия ва Сурия мудофаа вазирлари ўртасида сўнгги 11 йил ичидаги илк музокаралар бўлиб ўтди.
2011 йилда Сурияда фуқаролар уруши бошланди. Ушбу можародан олдин Дамашқ билан яқин алоқада бўлган Туркия Сурия президенти Башар Aсаднинг мухолифлари томонида эди. Ўшандан бери Туркиянинг Сурия билан алоқалари мураккаблигича қолмоқда. Бироқ сўнгги ҳафталарда ҳар икки томон, шунингдек, айрим оммавий ахборот воситалари босқичма-босқич нормаллашув имконияти ҳақида гапирмоқда.
Aнқара ва Дамашқ ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш учун Россия, Сурия ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви режалаштирилган. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг сўзларига кўра, ушбу учрашув февраль бошида бўлиб ўтиши мумкин.