https://sputniknews.uz/20230130/toshkentda-bolib-otadigan-innoprom-korgazmasi-uchun-80-foiz-joy-band-qilindi-31821270.html
Тошкентда бўлиб ўтадиган “Иннопром” кўргазмаси учун 80 фоиз жой банд қилинди
Тошкентда бўлиб ўтадиган “Иннопром” кўргазмаси учун 80 фоиз жой банд қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Кўргазмада, хусусан, Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Марказий Осиё давлатлари ўз экспозицияларини намойиш этади. 30.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-30T11:50+0500
2023-01-30T11:50+0500
2023-04-24T14:59+0500
иқтисод
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
тошкент
иннопром — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/04/24355637_0:0:3237:1822_1920x0_80_0_0_2fb06728d552cad8cfdc245cb1692136.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Aпрель ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси учун майдоннинг қарийб 80 фоизи банд қилинди. Бу ҳақда тадбир ташкилий қўмитаси хабар берди.24-26 апрель кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.Қайд этилишича, ҳозирда кўргазма ўтказиладиган майдоннинг қарийб 80 фоизи банд қилинган.Кўргазмада, хусусан, Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Марказий Осиё давлатлари ўз экспозицияларини намойиш этади. Бундан ташқари, Россия саноат ва савдо вазирлиги томонидан инновацион саноат маҳсулотлари стенди тақдим этилади.Маълумот учун, 2021 йилда Тошкентда Россиядан ташқарида биринчи марта “Иннопром” кўргазмаси ўтказилган. Ўтган йилнинг апрель ойида форум “Иннопром. Марказий Осиё” форматида бўлиб ўтган. Унда Россия, Ўзбекистон, Aрманистон, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, шунингдек, Венгрия, Италия, Франциядан келган иштирокчилар ўз маҳсулотларини намойиш этган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/04/24355637_361:0:3092:2048_1920x0_80_0_0_9f2237a19c7b4b4df190a768f6d3241e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, иннопром халқаро саноат кўргазмаси, тошкент
иқтисод, иннопром халқаро саноат кўргазмаси, тошкент
Тошкентда бўлиб ўтадиган “Иннопром” кўргазмаси учун 80 фоиз жой банд қилинди
11:50 30.01.2023 (янгиланди: 14:59 24.04.2023) Кўргазмада, хусусан, Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Марказий Осиё давлатлари ўз экспозицияларини намойиш этади.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Aпрель ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси учун майдоннинг қарийб 80 фоизи банд қилинди. Бу ҳақда тадбир ташкилий қўмитаси
хабар берди. 24-26 апрель кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, ҳозирда кўргазма ўтказиладиган майдоннинг қарийб 80 фоизи банд қилинган.
Кўргазмада, хусусан, Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Марказий Осиё давлатлари ўз экспозицияларини намойиш этади. Бундан ташқари, Россия саноат ва савдо вазирлиги томонидан инновацион саноат маҳсулотлари стенди тақдим этилади.
Маълумот учун, 2021 йилда Тошкентда Россиядан ташқарида биринчи марта “Иннопром” кўргазмаси ўтказилган. Ўтган йилнинг апрель ойида форум “Иннопром. Марказий Осиё” форматида бўлиб ўтган. Унда Россия, Ўзбекистон, Aрманистон, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, шунингдек, Венгрия, Италия, Франциядан келган иштирокчилар ўз маҳсулотларини намойиш этган.