Россия Ўзбекистонга бензин етказиб беради

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗаправка, архивное фото
Заправка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Oбуна бўлиш
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маҳсулот нархи аҳоли учун бир литрига 6000 - 6200 сўмни ташкил қилади.
ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Ўзбекистон Россиядан АИ-80 русумли бензин сотиб олишни бошлади. Бу ҳақида "Ўзбекнефтегаз" АЖ маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, январь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Россиянинг “Газпром” ОАЖ, “Татнефть” ОАЖ, “Орскнефтеоргси́нтез” ОАЖ каби компаниялари билан 50 минг тонна, тадбиркорлик субъектлари томонидан 5,0 минг тонна АИ-80 русумидаги автобензини импорти бўйича шартномалар тузилган. Айни дамда ушбу бензинни Ўзбекистон ҳудудига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маҳсулотни товар хомашё биржасида сотиш учун қўйиладиган бошланғич нархи бир тоннаси учун 7 084 минг сўмни, АЁҚШларда истеъмолчиларга сотиладиган якуний нархи эса бир литри учун 6 000-6 200 сўмни ташкил этмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда энг йирик АИ-80 бензини ишлаб чиқарувчиси “Бухоро НҚИЗ” 130-140 фоиз қувватда ишламоқда. Кунлик автобензин ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 750 тоннадан 3 300 тоннага оширилган.
Маълум бўлишича, бугунги кунда Ўзбекистонда жами 3 миллионга яқин автомобиллар бўлиб, уларнинг аксарияти газда ҳаракатланади. Бу йил январь ойида республика ҳудудида кузатилган аномал совуқ туфайли автомобиллар ҳамда саноат истеъмолчиларга газ етказиб бериш тўхтатиб қўйилган эди. Ушбу муносабат билан бензинга талаб кескин ошган.
Янгиликлар лентаси
0