Путин Саудия шаҳзодаси билан нефт бозорини муҳокама қилди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин общается по телефону, архивное фото
Президент РФ Владимир Путин общается по телефону, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Oбуна бўлиш
Суҳбатда икки томонлама савдо-иқтисодий, энергетика ва нефт бозоридаги масалалар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди Кремль.
Давлат раҳбари ва унинг суҳбатдоши жаҳон нефть бозори барқарорлигини таъминлаш мақсадида Москва ва Ар-Риёднинг ОПEК+ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
“Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2022 йилнинг декабрь ойи охирида бош вазир ўринбосари Александр Новак таъкидлаганидек, ОПEК+нинг малакали ҳаракатлари жаҳон нефть бозоридаги вазиятни мувозанатлашга ёрдам берган эди. Альянс нефт бозоридаги вазиятни назорат қилишда давом этмоқда.
2020 йилнинг май ойида ОПEК+ нефтга бўлган талабнинг коронавирус пандемияси туфайли камайиши туфайли ишлаб чиқаришни кунига 9,7 миллион баррелга қисқартирди. Ўтган йилнинг август ойидан бери альянс ушбу қисқартиришлардан чиқишнинг якуний босқичига ўтди, бироқ ноябрь ойида ташкилот кунига икки миллион баррелга қазиб олишни қисқартирган эди.
Ушбу қарорни битим иштирокчилари жаҳон иқтисодиёти прогнозларининг ноаниқлиги ва нефтга бўлган талабнинг пасайиши истиқболлари билан изоҳлади. Ташкилот бош котиби Ҳайсам ал-Ғайснинг сўзларига кўра, жорий йил бошида бозорда таклифнинг ортиқча бўлиши башорат қилинган, шу боис улар ишлаб чиқаришни яна қисқартиришга қарор қилишган.
Шу фонда, 5 декабрдан Европа Иттифоқи Россиядан хомашё нефтининг оффшордан етказиб берилишига бир баррель учун 60 доллар, 5 февралдан эса нефть маҳсулотларига нарх чегараларини жорий қилди. Ушбу чеклов Европа Иттифоқининг танкерлар орқали ташиладиган Россия нефтини сотиб олишга қўйган эмбаргосига параллель равишда кучга киради.
Россия бунга жавобан жорий йилнинг 1 февралидан нефтни юқорида қайд этилган чекловлар асосида чет эллик харидорларга етказиб беришни тақиқлади.
Янгиликлар лентаси
0