“Ўзтўқимачиликсаноат” тадбиркорлар учун “ягона дарча” тизимини ишга туширди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишТекстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Тўқимачилик саноати тадбиркорлари учун "ягона дарча" тизими ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” матбуот хизмати хабар берди.

Бу тизим орқали тадбиркорлар уюшмага қуйидаги масалалар бўйича мурожаат этишлари мумкин:
экспорт фаолиятини ривожлантириш, янги бозорларни топиш ва соурс компаниялар билан ҳамкорлик
корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш;
халқаро дизайн марказлар билан ҳамкорлик, модалар намойишида иштирок этиш, янги дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий этиш;
дуал таълимни жорий қилиш ва кадрларни малакасини баҳолаш;
янги инвестицион лойиҳаларини шакллантириш ва бизнес режа тайерлаш;
тайёр маҳсулот ишлаб чикарувчилар учун айланма маблағлар ажратилиши;
экспорт ва логистика учун субсидия ва компенсацияларни олиш, ҚҚС қайтариш хизмати;
халқаро ва маҳаллий кўргазмаларда имтиёзли қатнашиш;
маркетинг, SMM, брендинг хизматлари.
Ягона алоқа марказига (+998) 71 202-22-44 (қўшимча рақам 188,189) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин. узлуксиз тарзда фаолият юритилиши йўлга қўйилди. У орқали муаммо ва таклифлар тезкор кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
Ўтган йилнинг 11 ойи давомида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти Ўзбекистонга 2,9 млрд доллар даромад келтирган. Биргина Россия 1,2 млрд долларга тенг маҳсулот сотиб олган. Мамлакат тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 5 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. 76 та янги лойиҳани амалга ошириш, 26 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0