Ўзбекистонлик велоспортчилар Португалиядаги турнирда кумуш медалга сазовор бўлишди

© Национальный олимпийский комитет КазахстанаУзбекистанские спортсменки завоевали две серебряные медали на международном турнире по велоспорту "Тroferu International de Pista sunlive" в Португалии.
Узбекистанские спортсменки завоевали две серебряные медали на международном турнире по велоспорту Тroferu International de Pista sunlive в Португалии.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақа Португалияда бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Велоспорт бўйича “Тroferu International de Pista sunlive” халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар иккита кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа Португалияда бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг навбатдаги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси ва “Тaskent City Professional Women Cycling Team” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Маргарита Мисюрина иккита совринни қўлга киритди.
Мисюрина омниум йўналишида кечган пойгада иккинчи натижани қайд этди. Мазкур дастурда грециялик Аргиро Милаки ғалабани тантана қилган бўлса, кучли учликни испаниялик Изабель Наварро якунлаб берган. Мисюрина ушбу муваффақияти эвазига 90 рейтинг очкосини қўлга киритди.
Шунингдек, Нафосат Қўзиева билан жуфтликда иштирок этган Мисюрина мэдисон дастурида ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Ушбу йўналишда олтин медални Испания, бронзани эса Aвстрия вакиллари қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0