https://sputniknews.uz/20230130/nukusdagi-turar-joy-binosida-chaqnash-sodir-boldi-31820135.html
Нукусдаги турар-жой биносида чақнаш содир бўлди
Нукусдаги турар-жой биносида чақнаш содир бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳодиса 29 январь куни соат 16:15 ларда содир бўлган. 30.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-30T09:10+0500
2023-01-30T09:10+0500
2023-01-30T10:35+0500
жамият
қорақалпоғистон
нукус
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/10/25370488_0:0:720:405_1920x0_80_0_0_5b1cc30960efa11012ce28c9b5b52456.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар “Темир жол” маҳалласида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, ҳодиса 29 январь куни соат 16:15 ларда “Темир жол” МФЙда жойлашган 4 қаватли уйда ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан келиб чиққан.Чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилган. Фуқаролар зарурий тиббий ҳамда психологик ёрдамни олган ва айни вақтда улар шифохонадан чиқарилган.Воқеа оқибатида бино конструкцияларига қисман шикаст етган.Кейинги маълумотларга кўра, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ турли даражадаги жароҳатлар билан қутқарувчилар томонидан чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.Шунингдек, бино конструкциялари орасидан қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш жараёнида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.Қайд этилишича, воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/10/25370488_66:0:679:460_1920x0_80_0_0_98b7186dd61b6cff1b7d2ddc8e25a2d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қорақалпоғистон, нукус, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
жамият, қорақалпоғистон, нукус, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
Нукусдаги турар-жой биносида чақнаш содир бўлди
09:10 30.01.2023 (янгиланди: 10:35 30.01.2023) Ҳодиса 29 январь куни соат 16:15 ларда содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар “Темир жол” маҳалласида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги
хабар берди. Қайд этилишича, ҳодиса 29 январь куни соат 16:15 ларда “Темир жол” МФЙда жойлашган 4 қаватли уйда ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан келиб чиққан.
Чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилган. Фуқаролар зарурий тиббий ҳамда психологик ёрдамни олган ва айни вақтда улар шифохонадан чиқарилган.
Воқеа оқибатида бино конструкцияларига қисман шикаст етган.
Кейинги маълумотларга кўра, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ турли даражадаги жароҳатлар билан қутқарувчилар томонидан чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Шунингдек, бино конструкциялари орасидан қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш жараёнида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.
“Aйни вақтда бинонинг конструкцияларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.