Киев ва унинг қўғирчоқсозлари билан гаплашишнинг фойдаси йўқ – Рябков

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСергей Рябков, архивное фото
Сергей Рябков, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2023
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари ҳозир Украина билан гаплашиш нега фойдасиз эканини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. АҚШ Украинага танк етказиб беришга қарор қилган бир пайтда нафақат Киев, балки унинг қўғирчоқсозлари билан ҳам гаплашишнинг фойдаси йўқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.
“Бу борадаги бизнинг позициямиз яхши маълум, ўйлайманки, Вашингтонга ҳам. Украина инқирозини тартибга солишга оид ҳар қандай жиддий ташаббусларни ўрганиб чиқишга тайёрмиз, бироқ ҳозирча уларни ҳеч ким аниқроқ қилиб айтмади. <...> Ваштингтон танк етказиб беришга қарор қилганини эълон қилгани, уларнинг вассаллари эса, жумладан, Оттава, Украинага ким кўп зирҳли, айниқса эски техника етказиб бериш бўйича беллашаётган бир пайтда нафақат украиналик миллатчилар, балки уларнинг қўғирчоқсозлари билан ҳам гаплашишнинг фойдаси йўқ. Уларнинг кўпчилиги ўз нодонлигида кўрсатишда шунчаки кулгули”, - деди Рябков РИА Новостига берган интервьюсида.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, АҚШ Украина инқирозидаги нафақат асосий дирижёр, балки ундан асосий фойда олувчидир. Рябковнинг тушунтиришича, Вашингтон Украинани ўзининг ҳарбий-саноат мажмуаси маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун полигон сифатида кўрмоқда.
“Шу билан бирга иттифоқчиларидан ҳарбий техникаларни олиб, уларни Украинанинг ҳарбий ҳаракатлари театрига “утилизацияга” юбориб, америкаликлар европаликларга янги, кўп миллиардли ўзининг ҳарбий маҳсулотларини сотиб олишга ундашга умид қилишмоқда”, - деди у.

Мавзуга оид:

Володин АҚШ Украинадаги жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этаётганини айтди
"Улар учун бу даромад манбаи": АҚШ элитасининг Украинадаги асл мақсади фош бўлди
Россия элчиси: Берлиннинг Украинага танк юбориш ҳақидаги қарори - ўта хавфли
Ғарб Киевга ҳарбий ёрдамни ошириб, ўзи тузоққа тушди ёки нега бу ҳаёт-мамот жанги
Янгиликлар лентаси
0