https://sputniknews.uz/20230130/favqulodda-vaziyatlar-31825839.html
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов раислигида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича... 30.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-30T13:11+0500
2023-01-30T13:11+0500
2023-01-30T13:11+0500
жамият
абдулла арипов
сел
фавқулодда ҳолат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/16/24728545_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_ed905b76a5de55070beb7187af1fe92f.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.Ўзгидромет маълумотига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача ва кечалари +3 даражагача кўтарилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда.Йиғилишда мавжуд ҳолат ҳудудлар кесимида чуқур таҳлил қилиниб, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар берилди.Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.Шунингдек, давлат раҳбарининг 2022 йил 18 ноябрдаги 426-сон қарорига асосан Тошқинга қарши ҳукумат ҳамда ҳудудий комиссиялар тузилган ва уларнинг асосий вазифалари белгиланган.Вазирлар Маҳкамасида ўтган йиғилиш баёни билан бу комиссия аъзолари Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларига бириктирилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/16/24728545_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_e215a0e2719003865f0bfc7cb410b5cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, абдулла арипов, сел, фавқулодда ҳолат
жамият, абдулла арипов, сел, фавқулодда ҳолат
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди
Абдулла Арипов раислигида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати
хабар берди. Ўзгидромет маълумотига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача ва кечалари +3 даражагача кўтарилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда.
"Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши – қор ва музлар эришини тезлатиб, сел, кўчки ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимолини янада кучайтиради", - дейилган хабарда.
Йиғилишда мавжуд ҳолат ҳудудлар кесимида чуқур таҳлил қилиниб, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.
Шунингдек, давлат раҳбарининг 2022 йил 18 ноябрдаги 426-сон
қарорига асосан Тошқинга қарши ҳукумат ҳамда ҳудудий комиссиялар тузилган ва уларнинг асосий вазифалари белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасида ўтган йиғилиш баёни билан бу комиссия аъзолари Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларига бириктирилди.