Трамп: Байден бизни учинчи жаҳон уруши ёқасига келтирди
© AFP 2023 / BRANDON BELLДональд Трамп
© AFP 2023 / BRANDON BELL
Oбуна бўлиш
АҚШнинг собиқ президенти агар у президент бўлганида, Россия ва Украина ўртасида ҳеч қачон можаро чиқмаган бўлишини айтди.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп амалдаги Америка раҳбари Жо Байден инсониятни учинчи жаҳон уруши ёқасига келтирди деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Трамп Жанубий Каролина штатидаги митингда сўзлаган нутқи давомида маълум қилди.
“Жо Байден бизни учинчи жаҳон уруши ёқасига келтирди. Агар ким билмаган бўлса, биз учинчи жаҳон уруши остонасида турибмиз”, - деди Трамп. Унинг сўзларидан “Newsmax” телеканали иқтибос келтирган.
Трамп яна президент этиб қайта сайланса, куч воситаси билан сулҳ келтиришга ваъда берди ва у агар президент бўлганида, Россия ва Украина ўртасида ҳеч қачон можаро чиқмаган бўлишини қўшимча қилди.
Ўтган йил ноябрида Дональд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган АҚШ президенти сайловида ўз номзодини илгари суришини расман маълум қилганди.
Россия махсус операцияси
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.