Эрондаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 816 кишига етди

© AP Photo / Hasan SarbakhshianАвтомобиль скорой помощи в Иране, архивное фото
Автомобиль скорой помощи в Иране, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2023
Oбуна бўлиш
Эрон шимоли-ғарбидаги 28 январь куни 5,9 балли зилзила рўй берди. Уч киши ҳалок бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Эрон шимоли-ғарбидаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 816 нафарга етди. Бу ҳақда Эроннинг Ғарбий Озарбайжон вилояти раҳбари Муҳаммад Содиқ Мутамидиён маълум қилди.
“Бу зилзила оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва 816 киши жароҳат олди”, - дея унинг сўзларидан “Agence France Presse” иқтибос келтирган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зилзила 2 та шаҳар ва 70 тадан зиёд қишлоққа зарар етказган, у ерлардаги қурилиш биноларининг 50 фоизи талофат кўрган.
Эрон шимоли-ғарбидаги 28 январь куни 5,9 балли зилзила рўй берди. Зилзила ўчоғи 43 км чуқурликда, Хой шаҳридан 23 км узоқда бўлган.
Янгиликлар лентаси
0