https://sputniknews.uz/20230129/ayiq-bolasi-31807272.html
Сурхондарёда топилган айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди – фото
Сурхондарёда топилган айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди – фото
Sputnik Ўзбекистон
Қизил китобига киритилган Тянь-Шань қўнғир айиқчани мутахассислар назорат қилишмоқда. 29.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-29T13:04+0500
2023-01-29T13:04+0500
2023-01-29T13:04+0500
жамият
ҳайвонот боғи
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31806316_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5d359a02fdf88f2d8ae49517b6ae18ed.jpg
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги "Узун" давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида топилган қўнғир айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғигатопширилди. Бу ҳақда пойтахт ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабар қилди.Қайд этилишича, очлик сабабли айиқчанинг ҳаёти хавф остида бўлган.“Кичкинтойнинг вазни жуда оз. Айиқлар одатда қишки уйқуга кетишдан олдин кўкламга етиб олишга имкон берувчи қалин ёғ қатламини тўплаши лозим экани инобатга олинса, айиқча омон қолмаслиги мумкин эди”, -дейилади хабарда.Шу сабаб жонивор реабилитация марказига ўтказилган ва мутахассислар назоратига олинган. Унга қулайлик яратиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилгани хабар қилинган эди. У Қизил китобига киритилган Тянь-Шань қўнғир айиқ турига мансуб.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31806316_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ac2b669b5bf8ebe43a6b64d1b96850cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳайвонот боғи, тошкент, фото
жамият, ҳайвонот боғи, тошкент, фото
Сурхондарёда топилган айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди – фото
Қизил китобига киритилган Тянь-Шань қўнғир айиқчани мутахассислар назорат қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги "Узун" давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида топилган қўнғир айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғигатопширилди. Бу ҳақда пойтахт ҳайвонот боғи матбуот хизмати
хабар қилди. Қайд этилишича, очлик сабабли айиқчанинг ҳаёти хавф остида бўлган.
“Кичкинтойнинг вазни жуда оз. Айиқлар одатда қишки уйқуга кетишдан олдин кўкламга етиб олишга имкон берувчи қалин ёғ қатламини тўплаши лозим экани инобатга олинса, айиқча омон қолмаслиги мумкин эди”, -дейилади хабарда.
Шу сабаб жонивор реабилитация марказига ўтказилган ва мутахассислар назоратига олинган. Унга қулайлик яратиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилгани
хабар қилинган эди. У Қизил китобига киритилган Тянь-Шань қўнғир айиқ турига мансуб.