https://sputniknews.uz/20230128/zirali-choy-retsepti-u-oshqozon-va-jigar-kasalliklarida-foyda-beradi-31798540.html
Зирали чой рецепти: у ошқозон ва жигар касалликларида фойда беради
Зирали чой рецепти: у ошқозон ва жигар касалликларида фойда беради
Sputnik Ўзбекистон
Зира иштаҳани яхшилаш учун ҳамда ошқозондаги санчиқ, ўт пуфаги ва жигардаги оғриқлар, шунингдек, йўталга қарши фойдали табиий восита ҳисобланади. 28.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-28T22:00+0500
2023-01-28T22:00+0500
2023-01-28T22:00+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/07/22590446_0:103:1100:722_1920x0_80_0_0_d67e21fa9d99d90bf6a7112cb303cd62.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Зирали чой ошқозон ва жигар касалликларида фойда беради. Зирани кўплаб дори-дармонлар таркибида учратиш мумкин, лекин уни кўпинча ҳеч қандай бошқа нарса қўшмасдан чой сифатида дамлаб ичиш тавсия этилади.Зира иштаҳани яхшилаш учун ҳамда ошқозондаги санчиқ, ўт пуфаги ва жигардаги оғриқлар, шунингдек, йўталга қарши фойдали табиий восита ҳисобланади.Мутахассислар ҳаддан ташқари тўлаликда, метеоризм (қорин дам бўлиши)да, ошқозон-ичак йўлларидаги енгил хасталикларда, юрак касалликларида ва эмизикли болаларда овқат ҳазм қилиш жараёни бузилганида зирани муайян тарзда истеъмол қилиш ниҳоятда фойдали эканини таъкидлашади.Зирали чой дамлаш рецептиТўла 1 чой қошиқ янчилган зира устидан 1/4 л литр қайнаб турган сув қуйилади ва 10 минутдан сўнг докадан ўтказиб олинади. Зирадан дамланган бундай чойни илиқ ҳолатда оз-оз ҳўплаб ичиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу чой ошқозон ҳазм йўлларининг дам бўлиши ва ичаклар сиқилиб қолишини бартараф этади.Шунингдек, 1-5 г янчилган зира устидан 100 мл қайнаб турган сув қуйилади, 10-15 минут тиндирилади. Тайёрланган дамламани 2-3 га бўлиб овқатланишдан олдин ичилади.Зирани истеъмол қилиб бўлмайдиган ҳолатларОшқозон яраси, юрак ишемик касаллиги, тромбофлебит, гастрит, инфаркт, тромбоз, қандли диабетда зирани алоҳида ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/07/22590446_0:0:1100:825_1920x0_80_0_0_efaf39f452e0d61b91815891a0261fa0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси
Зирали чой рецепти: у ошқозон ва жигар касалликларида фойда беради
Зира иштаҳани яхшилаш учун ҳамда ошқозондаги санчиқ, ўт пуфаги ва жигардаги оғриқлар, шунингдек, йўталга қарши фойдали табиий восита ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Зирали чой ошқозон ва жигар касалликларида фойда беради. Зирани кўплаб дори-дармонлар таркибида учратиш мумкин, лекин уни кўпинча ҳеч қандай бошқа нарса қўшмасдан чой сифатида дамлаб ичиш
тавсия этилади. Зира иштаҳани яхшилаш учун ҳамда ошқозондаги санчиқ, ўт пуфаги ва жигардаги оғриқлар, шунингдек, йўталга қарши фойдали табиий восита ҳисобланади.
Мутахассислар ҳаддан ташқари тўлаликда, метеоризм (қорин дам бўлиши)да, ошқозон-ичак йўлларидаги енгил хасталикларда, юрак касалликларида ва эмизикли болаларда овқат ҳазм қилиш жараёни бузилганида зирани муайян тарзда истеъмол қилиш ниҳоятда фойдали эканини таъкидлашади.
Зирали чой дамлаш рецепти
Тўла 1 чой қошиқ янчилган зира устидан 1/4 л литр қайнаб турган сув қуйилади ва 10 минутдан сўнг докадан ўтказиб олинади. Зирадан дамланган бундай чойни илиқ ҳолатда оз-оз ҳўплаб ичиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу чой ошқозон ҳазм йўлларининг дам бўлиши ва ичаклар сиқилиб қолишини бартараф этади.
Шунингдек, 1-5 г янчилган зира устидан 100 мл қайнаб турган сув қуйилади, 10-15 минут тиндирилади. Тайёрланган дамламани 2-3 га бўлиб овқатланишдан олдин ичилади.
Зирани истеъмол қилиб бўлмайдиган ҳолатлар
Ошқозон яраси, юрак ишемик касаллиги, тромбофлебит, гастрит, инфаркт, тромбоз, қандли диабетда зирани алоҳида ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас.