https://sputniknews.uz/20230128/oziq-ovqat-sohasida-rahbarlarni-tayyorlovchi-institut-ochiladi--unga-kimlar-qabul-qilinadi--31795781.html
Озиқ-овқат соҳасида раҳбарларни тайёрловчи институт очилади – унга кимлар қабул қилинади?
Озиқ-овқат соҳасида раҳбарларни тайёрловчи институт очилади – унга кимлар қабул қилинади?
Sputnik Ўзбекистон
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди 28.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-28T16:39+0500
2023-01-28T16:39+0500
2023-01-28T16:39+0500
жамият
озиқ-овқат
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1b/21551627_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_534f8b1ba6951b15a755a8bcd6e11e19.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–22-сонли қарорда назарда тутилган.Институтда озиқ-овқат соҳасида мукаммал технологлар, етук кадрлар ва бизнес раҳбарлар тайёрланади. Уларга озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида кичик ва ўрта бизнес учун рақобатбардош технологиялар, жараёнлар ва тармоқларни ривожлантириш бўйича таълим берилади. Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:Институтда ўқитиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида ҳамда кундузги, сиртқи ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади.2024/2025 ўқув йилидан Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича дуал таълим тизими жорий қилинади.2024 йил 1 январдан Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун озиқ-овқат саноати ва уни қайта ишлаш бўйича илмий педагогик кадрлар (таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1b/21551627_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_bd3a943c9b554112cdc2ef2b5f30be42.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, озиқ-овқат, янги қарор
жамият, озиқ-овқат, янги қарор
Озиқ-овқат соҳасида раҳбарларни тайёрловчи институт очилади – унга кимлар қабул қилинади?
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–22-сонли қарорда
назарда тутилган. Институтда озиқ-овқат соҳасида мукаммал технологлар, етук кадрлар ва бизнес раҳбарлар тайёрланади.
Уларга озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида кичик ва ўрта бизнес учун рақобатбардош технологиялар, жараёнлар ва тармоқларни ривожлантириш бўйича таълим берилади.
Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти;
Институт ҳузурида Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш маркази – Capacity Building Center;
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги Қўқон озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш техникуми.
Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Институтга соҳага мос бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали 2-курсдан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Институтда ўқитиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида ҳамда кундузги, сиртқи ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади.
2024/2025 ўқув йилидан Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича дуал таълим тизими жорий қилинади.
2024 йил 1 январдан Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун озиқ-овқат саноати ва уни қайта ишлаш бўйича илмий педагогик кадрлар (таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.