Ўзбекистонлик шахматчилар халқаро турнирда дуранг натижа қайд этишди

© Миллий олимпия қўмитасиНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2023
Oбуна бўлиш
Абдуссаторов очколар ҳисобини 7,5 тага, Синдоров эса 7 тага етказиб олди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Нидерландияда бўлиб ўтаётган "Tata Steel Chess-2023" шахмат мусобақасида ўзбекистонлик шахматчилар дуранг натижа қайд этишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
Мусобақанинг 11-турида барчанинг диққат-маркази "Masters" гуруҳининг етакчилари Нодирбек Абдусатторов ҳамда нидерландиялик Гири Аниш ўртасидаги баҳсга қаратилди.
Қизиқарли тактикаларга бой ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди ва ўз ҳисобларига 0.5 очкодан ёзиб қўйишди.
Ушбу баҳсдан сўнг очколари ҳисобини 7.5 тага етказиб олган Абдусатторов ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.
Оқ доналарда нидерландиялик Макс Вармердамга қарши баҳс олиб борган Жавоҳир Синдоров ҳам дуранг қайд этди. Ушбу натижадан сўнг Синдоров очколарини 7 тага етказиб олди ва совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0