https://sputniknews.uz/20230128/olimlar-amir-temurning-toxtamish-ustidan-qozongan-galaba-maydonini-aniqlashga-kirishishdi-31788566.html
Олимлар Амир Темурнинг Тўхтамиш устидан қозонган ғалаба майдонини аниқлашга киришишди
Олимлар Амир Темурнинг Тўхтамиш устидан қозонган ғалаба майдонини аниқлашга киришишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия олимлари Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасида кечган жанг майдонини аниқлаш ниятида. 28.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-28T14:30+0500
2023-01-28T14:30+0500
2023-01-28T14:30+0500
россия
олимлар
самара
амир темур
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/378/79/3787930_0:20:976:569_1920x0_80_0_0_33201aeef7d4ce13ce4de8c8504a929a.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон археологлари Ўрта Осиё ҳукмдори, саркарда Амир Темур Олтин Ўрда хони Тўхтамиш устидан ғалаба қозонган жанг майдонининг аниқ жойини аниқлаш ниятида. Бу ҳақда Самара университети матбуот хизмати РИА Новостига хабар берди.Бу йил Самара вилоятида Россия ўрта асрлари тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири –Амир Темур қўшинлари ва Олтин Ўрда хони Тўхтамиш ўртасидаги жангнинг аниқ жойини аниқлаш бўйича йирик халқаро археологик лойиҳа бошланмоқда.Унинг сўзларига кўра, лойиҳа беш йилга мўлжалланган. Мазкур муддат давомида Амир Темур ва Тўхтамишнинг ҳарбий юришларини батафсил ўрганиш, археологик тадқиқотлар ва Самара вилоятининг турли ҳудудларига экспедициялар ўтказиш режалаштирилган.Таъкидланишича, лойиҳада археолог ва тарихчилардан ташқари, Самара университетининг кимёгарлари, оптик физиклари, геофизиклари, биологлари ва бошқа илмий йўналишлари мутахассислари ҳам иштирок этади.
самара
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/378/79/3787930_0:56:786:646_1920x0_80_0_0_a9b68a0f2a6a7b67fec7e78347142ff3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, олимлар, самара, амир темур
россия, олимлар, самара, амир темур
Олимлар Амир Темурнинг Тўхтамиш устидан қозонган ғалаба майдонини аниқлашга киришишди
Ўзбекистон ва Россия олимлари Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасида кечган жанг майдонини аниқлаш ниятида.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон археологлари Ўрта Осиё ҳукмдори, саркарда Амир Темур Олтин Ўрда хони Тўхтамиш устидан ғалаба қозонган жанг майдонининг аниқ жойини аниқлаш ниятида. Бу ҳақда Самара университети матбуот хизмати РИА Новостига
хабар берди. Бу йил Самара вилоятида Россия ўрта асрлари тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири –Амир Темур қўшинлари ва Олтин Ўрда хони Тўхтамиш ўртасидаги жангнинг аниқ жойини аниқлаш бўйича йирик халқаро археологик лойиҳа бошланмоқда.
“Олимлар ҳали жанг майдони қаерда жойлашганлигини аниқлай олишмади, бу ҳақда турли хил тахминлар мавжуд. Лойиҳа доирасида биз қазишмалар давомида тегишли артефакт-далилларни топиб, узоқ йиллик илмий тортишувларга чек қўйиш орқали ушбу тарихий сирни очишимиз керак”, дейди Самара университети археология илмий-тадқиқот лабораторияси раҳбари Сергей Зубов.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа беш йилга мўлжалланган. Мазкур муддат давомида Амир Темур ва Тўхтамишнинг ҳарбий юришларини батафсил ўрганиш, археологик тадқиқотлар ва Самара вилоятининг турли ҳудудларига экспедициялар ўтказиш режалаштирилган.
“Университетимиз олимларидан ташқари лойиҳада Татаристон Фанлар академиясининг Тарих институти ва Археология институти, Қозон, Қўрғон ва Бошқирд давлат университетларидан ҳамкасблар, шунингдек, Самарқанд давлат университети ва Самарқанд археология институти иштирок этишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон ва Исроил археологлари ҳам ушбу лойиҳага қизиқиш билдиришди”, дейди Зубов.
Таъкидланишича, лойиҳада археолог ва тарихчилардан ташқари, Самара университетининг кимёгарлари, оптик физиклари, геофизиклари, биологлари ва бошқа илмий йўналишлари мутахассислари ҳам иштирок этади.