Энди эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш мумкин

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишВ России начали выдавать водительские удостоверения нового образца
В России начали выдавать водительские удостоверения нового образца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2023
Oбуна бўлиш
30 январдан ҳайдовчилик гувоҳномаси учун my.gov.uz орқали буюртма бериш имконияти пайдо бўлади.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Энди эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун онлайн буюртма бериш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
30 январдан ҳайдовчилик гувоҳномаси учун my.gov.uz орқали буюртма бериш имконияти пайдо бўлади.
Буюртма беришда қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
бўш қаторларни шахсий маълумотлар билан тўлдириш;
тегишли бандларни танлаш;
янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзилни кўрсатиш;
мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйиш.
Сўнги қадамда БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.
Буюртма кўриб чиқилиб, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 2 кунда почта орқали етказилади. Почта ходими сиздан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳайдовчилик гувоҳномасини масофадан алмаштириш йўлга қўйилиши режалаштирилган эди. Адлия вазирлиги гувоҳномага имзо чекиш тартибида ўзига яраша халқаро талаблар борлиги ва кўп давлатларда бундай имзо чекиш тартиби йўқ экнлигини қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0