Дзюдо: Ўзбекистонлик спортчи Гран-при мусобақасида чемпион бўлди

© Миллий олимпия қўмитаси Муҳриддин Тиловов
Муҳриддин Тиловов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2023
Oбуна бўлиш
Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси кунни 1 та олтин медаль билан тугатди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида Муҳриддин Тиловов олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси кунни 1 та олтин медаль билан тугатди.
-66 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилган Муҳриддин Тилолов кун қаҳрамонига айланди.
© Миллий олимпия қўмитаси Муҳриддин Тиловов
Муҳриддин Тиловов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2023
Муҳриддин Тиловов
Қашқадарёлик полвон бугун йўлига рўбарў бўлган барчани, ҳатто финалда икки карра Олимпиада совриндори кореялик Ан Баулни доғда қолдирди.
Афсуски, -57 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда британиялик Некода Смит-Девис Нилуфар Эрмаганбетовадан устун келди.
Янгиликлар лентаси
0