Америкалик генерал АҚШ ва Хитой ўртасида уруш чиқишини айтди

© Sputnik / Александр Имедашвили / Медиабанкка ўтишАмериканские солдаты
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2023
Oбуна бўлиш
Генералнинг сўзларига кўра, Хитой Тайвань устидан назорат ўрнатиш учун 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларидан фойдаланишга ҳаракат қилади.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Майк Минихан қўл остидагиларга мамлакати яқинда Хитой билан урушга кириши ҳақида эслатма юборди. Бу ҳақда РИА Новости NBC телеканалига таяниб хабар берди.
“Умид қиламанки, мен янглишяпман. Менинг интуициям 2025 йилда жанг қилишимизни айтяпти”, деган генерал.
Генералнинг сўзларига кўра, Хитой Тайвань устидан назорат ўрнатиш учун 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларидан фойдаланишга ҳаракат қилади.
Эслатма Ҳарбий ҳаво кучларидаги барча жанговар бўлинмаларнинг командирларига қаратилган.
Унда Минихан, шунингдек, ўз қўл остидагиларига февральойининг охиригача ХХР билан ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот бериш буюрилган.
Генерал, қўшимча равишда, қўмондонларни машғулотлар жараёнида таваккал қилишга тайёр бўлишга чақирди.
Янгиликлар лентаси
0