Абдусатторов бугун Уэсли Сога қарши дона суради – ўйинни қаерда онлайн кўриш мумкин?

© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2023
Oбуна бўлиш
Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади. Уни қаерда томоша қилиш ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Бугун Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess-2023" мусобақасининг 12-турида америкалик Уэсли Сога қарши ўйин ўтказади.
12-тур баҳслари доирасида “Мастерс” гуруҳида пешқадамликни бермаётган Нодирбек Абдусатторов (2713) бу гал америкалик Уесли Сога (2760) қарши дона суради.
“Челленжер” гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турган Жавоҳир Синдоровга (2654) эронлик Амин Табатабеи (2686) рақиблик қилади.

Ўзбек шахматчилари қора доналарда ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади. Уни мусобақа ташкилотининг расмий саҳифаси орқали томаша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 11-турида "Masters" гуруҳининг етакчилари Нодирбек Абдусатторов ҳамда нидерландиялик Гири Аниш ўртасидаги баҳс дуранг натижа билан якунланди.
Қизиқарли тактикаларга бой ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди ва ўз ҳисобларига 0.5 очкодан ёзиб қўйишди. Ушбу баҳсдан сўнг очколари ҳисобини 7.5 тага етказиб олган Абдусатторов ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.
Оқ доналарда нидерландиялик Макс Вармердамга қарши баҳс олиб борган Жавоҳир Синдоров ҳам дуранг қайд этди. Ушбу натижадан сўнг Синдоров очколарини 7 тага етказиб олди ва совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0