https://sputniknews.uz/20230127/toshkent-viloyatida-tibbiyot-chiqindilarini-zararsizlantirish-obekti-quriladi-31759954.html
Тошкент вилоятида тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объекти қурилади
Тошкент вилоятида тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объекти қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Объект учун Пискент туманидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 1,5 гектар ер майдони ажратилади. 27.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-27T13:02+0500
2023-01-27T13:02+0500
2023-01-27T13:02+0500
жамият
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/15/16055528_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_3f583b96c8c2d6e153f8788258c66f03.jpg
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тошкент вилоятининг Пискент туманида тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объекти қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан имзоланган тегишли қарорда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, объект учун “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ажратилади. Ер майдони 1,5 гектарга тенг.Мазкур ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига берилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қурилиш чиқинди полигонларини қуриш учун қарийб 28 млрд сўм, тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш участкаларини қуриш учун эса 50 млрд сўм маблағ молиялаштирилиши маълум қилинганди.2023-2025 йиллар давомида 29 та қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш, 437 та чиқинди йиғиш шохобчаларини қуриш режалаштирилган.Бу йил ушбу дастурларни амалга ошириш учун жами 170,0 млрд сўм, шу жумладан, қайта юклаш станцияларини ташкил этиш учун 92,2 млрд сўм маблағ молиялаштирилиши белгиланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/15/16055528_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_3097e61b477bb5b302fc45c8d17342f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент вилояти
Тошкент вилоятида тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объекти қурилади
Объект учун Пискент туманидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 1,5 гектар ер майдони ажратилади.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тошкент вилоятининг Пискент туманида тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объекти қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан имзоланган тегишли қарорда
назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, объект учун “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ажратилади. Ер майдони 1,5 гектарга тенг.
Мазкур ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қурилиш чиқинди полигонларини қуриш учун қарийб 28 млрд сўм, тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш участкаларини қуриш учун эса 50 млрд сўм маблағ молиялаштирилиши маълум қилинганди.
2023-2025 йиллар давомида 29 та қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш, 437 та чиқинди йиғиш шохобчаларини қуриш режалаштирилган.
Бу йил ушбу дастурларни амалга ошириш учун жами 170,0 млрд сўм, шу жумладан, қайта юклаш станцияларини ташкил этиш учун 92,2 млрд сўм маблағ молиялаштирилиши
белгиланди.