https://sputniknews.uz/20230127/tashkent-indeksdagi-talabalar-majburan-chiqarilmaydi--vazirlik--31754330.html
“Ташкент Индекс”даги талабалар мажбуран чиқарилмайди – вазирлик
“Ташкент Индекс”даги талабалар мажбуран чиқарилмайди – вазирлик
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, “Ташкент Индекс”даги талабаларни айрим олий таълим муассасалари томонидан ётоқхоналарга кўчирилаётгани ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин... 27.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-27T08:40+0500
2023-01-27T08:40+0500
2023-01-27T08:40+0500
жамият
талабалар
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20741801_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_615a6e00b5ac24f8993f529f43cb7f4c.jpg
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. “Ташкент Индекс”даги талабалар мажбуран чиқарилмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.Таъкидланишича, “Ташкент Индекс”даги талабаларни айрим олий таълим муассасалари томонидан ётоқхоналарга кўчирилаётгани ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.Бунда “Ташкент Индекс”да қолишни хоҳловчи талабаларни мажбуран чиқариб юборилишига йўл қўйилмайди.Маълумот ўрнида, биргина Тошкент давлат иқтисодиёт университетида икки қаватли ётоқ ўрни ташкил этиш ҳисобига қўшимча 139 ўринли, Тошкент давлат педагогика университети томонидан Оқтепа педагогика коллежи талабалар турар жойида янги 300 ўринли жой яратилган. Шу каби бошқа олий таълим муассасалари ҳам ҳозирда ички имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча ўринлар ҳозирлаган. Бундан ташқари, Тошкент давлат стоматология институтида 400 ўринга мўлжалланган янги ётоқхона қуриб, фойдаланишга топширилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20741801_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_bc261f24cffde2795d738ed1490ca43c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, талабалар, отм
“Ташкент Индекс”даги талабалар мажбуран чиқарилмайди – вазирлик
Таъкидланишича, “Ташкент Индекс”даги талабаларни айрим олий таълим муассасалари томонидан ётоқхоналарга кўчирилаётгани ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. “Ташкент Индекс”даги талабалар мажбуран чиқарилмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, “Ташкент Индекс”даги талабаларни айрим олий таълим муассасалари томонидан ётоқхоналарга кўчирилаётгани ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.
“Хабарингиз бор, жорий ўқув йили бошида “Ташкент Индекс” савдо мажмуасида талабалар вақтинча туришлари учун шароит яратилган эди. Ўтган давр мобайнида аксарият олий таълим муассасалари томонидан талабалар турар жойларида қўшимча ётоқ ўринлари яратилиб, кўчиш истагини билдирган талабалар кўчириб ўтказилди. Шу кунларда эса совуқ ҳаво ҳароратида мажмуа етарли шароитга эга эмаслиги боис, кўчириш ишлари олий ўқув юртлари талабалар турар жойларида кўпроқ қўшимча бўш ўринлари яратилиши, аксариятида янги ётоқхоналар барпо этилиши ҳисобига янада жадаллашди”, дейилади хабарда.
Бунда “Ташкент Индекс”да қолишни хоҳловчи талабаларни мажбуран чиқариб юборилишига йўл қўйилмайди.
Маълумот ўрнида, биргина Тошкент давлат иқтисодиёт университетида икки қаватли ётоқ ўрни ташкил этиш ҳисобига қўшимча 139 ўринли, Тошкент давлат педагогика университети томонидан Оқтепа педагогика коллежи талабалар турар жойида янги 300 ўринли жой яратилган. Шу каби бошқа олий таълим муассасалари ҳам ҳозирда ички имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча ўринлар ҳозирлаган. Бундан ташқари, Тошкент давлат стоматология институтида 400 ўринга мўлжалланган янги ётоқхона қуриб, фойдаланишга топширилди.